ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (12) سورة: النحل
وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ وَٱلنُّجُومُ مُسَخَّرَٰتُۢ بِأَمۡرِهِۦٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَعۡقِلُونَ
Аллоҳ сизларга дам олиб, хордиқ чиқаришингиз учун кечани, тирикчилик қилишингиз учун кундузни, нур таратиб туриши учун қуёшни, кечани ёритиб туриши учун ойни бўйсундириб берди. Юлдузлар ҳам У Зотнинг фармони ила бўйсундирилгандир. Қуруқлигу денгиз йўлларида уларга қараб йўлингизни топиб оласиз, вақтларни аниқлайсиз ва улардан бошқа ишларда ҳам фойдаланасиз. Шунча нарсанинг инсонга бўйсундириб берилишида ақл юритадиган одамлар учун Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи оят-аломатлар бор. Зеро, бу ишлар остидаги ҳикматни ақл юрита оладиган одамларгина идрок эта оладилар.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• من عظمة الله أنه يخلق ما لا يعلمه جميع البشر في كل حين يريد سبحانه.
Аллоҳ шу қадар буюк Зотки, бутун инсоният билмайдиган нарсаларни ҳам истаган вақтида яратаверади.

• خلق الله النجوم لزينة السماء، والهداية في ظلمات البر والبحر، ومعرفة الأوقات وحساب الأزمنة.
Аллоҳ юлдузларни самога безак қилиб, қуруқлигу денгиздаги йўловчилар учун маёқ қилиб, вақтни аниқлаштириб берадиган восита қилиб яратди.

• الثناء والشكر على الله الذي أنعم علينا بما يصلح حياتنا ويعيننا على أفضل معيشة.
Ҳаётимизни созлаб берадиган ва фаровонликка эриштирадиган неъматларни ато этган Аллоҳга ҳамду санолар айтиш ва шукр қилиш лозим.

• الله سبحانه أنعم علينا بتسخير البحر لتناول اللحوم (الأسماك)، واستخراج اللؤلؤ والمرجان، وللركوب، والتجارة، وغير ذلك من المصالح والمنافع.
Аллоҳ бизга денгизни бўйсундириб берди. Ундан янги гўшт - балиқни тутиб еймиз. Ундан дуру гавҳарларни чиқариб оламиз. Ундан савдо иши билан кемаларда юришда фойдаланамиз. Унинг яна бошқа манфаатлари ҳам талайгина.

 
ترجمة معاني آية: (12) سورة: النحل
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق