ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (76) سورة: الكهف
قَالَ إِن سَأَلۡتُكَ عَن شَيۡءِۭ بَعۡدَهَا فَلَا تُصَٰحِبۡنِيۖ قَدۡ بَلَغۡتَ مِن لَّدُنِّي عُذۡرٗا
Мусо алайҳиссалом деди: "Шундан кейин ҳам сендан бирон нарса ҳақида сўрайдиган бўлсам, мени ташлаб кетавер. У пайтда мени ташлаб кетишга, ҳамроҳ қилмасликка лойиқ сабаб топилган бўлади. Чунки мен шартни уч марта бузган, сенга уч марта итоат этмаган бўламан".
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• وجوب التأني والتثبت وعدم المبادرة إلى الحكم على الشيء.
Бир нарса устидан ҳукм чиқаришга шошилмаслик, уни обдон, атрофлича ўрганиш вожиб.

• أن الأمور تجري أحكامها على ظاهرها، وتُعَلق بها الأحكام الدنيوية في الأموال والدماء وغيرها.
Ишларнинг ташқи кўринишига қараб баҳо берилади, ҳукм чиқарилади. Дунёвий ҳукмлар ҳам, масалан, молия ва қон тўкишга оид ишлар устидан чиқарилган ҳукмлар шулар жумласидандир.

• يُدْفَع الشر الكبير بارتكاب الشر الصغير، ويُرَاعَى أكبر المصلحتين بتفويت أدناهما.
Кичик ёмонликни қилиш билан катта ёмонликнинг олди олинади. Икки фойданинг каттароғини қўлга киритиш учун кичигидан воз кечилади.

• ينبغي للصاحب ألا يفارق صاحبه ويترك صحبته حتى يُعْتِبَه ويُعْذِر منه.
Йўлдаги ҳамроҳлар ажралишга эътиборли сабаб бўлмас экан, бир-бирларини ташлаб кетишлари жоиз эмас.

• استعمال الأدب مع الله تعالى في الألفاظ بنسبة الخير إليه وعدم نسبة الشر إليه .
Аллоҳ таоло ҳақида бирон гап айтилаётганда ўта одоб билан гапириш лозим. У Зотни ҳар доим эзгулик сифатлари билан тилга олиб, ёмонлик сифатини ҳаргиз қўшмаслик лозим.

• أن العبد الصالح يحفظه الله في نفسه وفي ذريته.
Солиҳ банданинг ўзини ҳам, зурриётини ҳам Аллоҳ таоло Ўз паноҳида асрайди.

 
ترجمة معاني آية: (76) سورة: الكهف
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق