ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (267) سورة: البقرة
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَنفِقُواْ مِن طَيِّبَٰتِ مَا كَسَبۡتُمۡ وَمِمَّآ أَخۡرَجۡنَا لَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِۖ وَلَا تَيَمَّمُواْ ٱلۡخَبِيثَ مِنۡهُ تُنفِقُونَ وَلَسۡتُم بِـَٔاخِذِيهِ إِلَّآ أَن تُغۡمِضُواْ فِيهِۚ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган зотлар, ҳалолдан касб қилиб топган молингиздан ва Биз сизларга ердан ундириб берган неъматларимиздан инфоқ-эҳсон қилингиз. Ўзингизга тақдим қилинганда ёқтирмасдан, жирканиброқ, кўзингизни юмиб оладиган тубан-нопок нарсаларни бировга бермангиз. Ўзларингиз учун муносиб кўрмаган нарсани қандай қилиб Аллоҳ учун муносиб кўрасизлар? Билингизки, Аллоҳ сизларнинг инфоқ-эҳсонингиздан беҳожатдир, Ўз зотию амалларида ҳамду санога лойиқ Зотдир.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• المؤمنون بالله تعالى حقًّا واثقون من وعد الله وثوابه، فهم ينفقون أموالهم ويبذلون بلا خوف ولا حزن ولا التفات إلى وساوس الشيطان كالتخويف بالفقر والحاجة.
Аллоҳ таолога ҳақиқий иймон келтириб, У Зотнинг ваъдаси ва савобига аниқ ишонадиганларгина молларини камбағал бўлиб қолишдан хавфсирамасдан, хафа бўлмасдан, шайтоннинг васвасаларига учмасдан инфоқ-эҳсон қиладилар.

• الإخلاص من أعظم ما يبارك الأعمال ويُنمِّيها.
Амалларни тараққийлаштирадиган ва баракали қиладиган энг катта омиллардан бири ихлосдир.

• أعظم الناس خسارة من يرائي بعمله الناس؛ لأنه ليس له من ثواب على عمله إلا مدحهم وثناؤهم.
Энг кўп зарар кўрадиган одам риё қиладиган одамдир. Чунки унга одамларнинг мақтовларию олқишларидан бошқа ҳеч қандай савоб бўлмайди.

 
ترجمة معاني آية: (267) سورة: البقرة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق