ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (23) سورة: النساء
حُرِّمَتۡ عَلَيۡكُمۡ أُمَّهَٰتُكُمۡ وَبَنَاتُكُمۡ وَأَخَوَٰتُكُمۡ وَعَمَّٰتُكُمۡ وَخَٰلَٰتُكُمۡ وَبَنَاتُ ٱلۡأَخِ وَبَنَاتُ ٱلۡأُخۡتِ وَأُمَّهَٰتُكُمُ ٱلَّٰتِيٓ أَرۡضَعۡنَكُمۡ وَأَخَوَٰتُكُم مِّنَ ٱلرَّضَٰعَةِ وَأُمَّهَٰتُ نِسَآئِكُمۡ وَرَبَٰٓئِبُكُمُ ٱلَّٰتِي فِي حُجُورِكُم مِّن نِّسَآئِكُمُ ٱلَّٰتِي دَخَلۡتُم بِهِنَّ فَإِن لَّمۡ تَكُونُواْ دَخَلۡتُم بِهِنَّ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ وَحَلَٰٓئِلُ أَبۡنَآئِكُمُ ٱلَّذِينَ مِنۡ أَصۡلَٰبِكُمۡ وَأَن تَجۡمَعُواْ بَيۡنَ ٱلۡأُخۡتَيۡنِ إِلَّا مَا قَدۡ سَلَفَۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ غَفُورٗا رَّحِيمٗا
Сизларга оналарингиз, катта оналарингиз, қизларингиз ва қиз авлодингиз, туғишган, отабир ва онабир опа-сингизларингиз, аммаларингиз ва катта аммаларингиз, холаларингиз ва катта холаларингиз, қиз жиянларингиз, жиянларингизнинг қизлари ва қиз авлоди, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, қайноналарингиз - қўшилган ё қўшилмаган аёлларингизнинг оналари, қўшилган аёлларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ва қарамоғингизда бўлмаган қизларига уйланиш ҳаром қилинди. Қўшилмаган аёлингизнинг қизига уйланишингиз мумкин. Ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг аёлларига уйланиш ҳам ҳатто қўшилмаган бўлсалар ҳам ҳаром. Туғишган, отабир, онабир ва эмикдош опа-сингилни бир вақтда никоҳингизга олишингиз ҳам мумкин эмас. Бири билан ажрашиб, бошқасига уйланишингиз мумкин. Исломдан олдин шу ишни қилиб қўйган бўлсангиз, ҳечқиси йўқ. Аллоҳ тавба қиладиган бандаларини кечирадиган, уларга раҳм қиладиган Зотдир. Бир аёлни аммаси ё холаси билан жамлаш, яъни, бир вақтда никоҳга олишнинг ҳаромлиги суннатда ўз исботини топган.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• إذا دخل الرجل بامرأته فقد ثبت مهرها، ولا يجوز له التعدي عليه أو الطمع فيه، حتى لو أراد فراقها وطلاقها.
Эр аёли билан қўшилдими, тамом, унинг маҳрини бериши вожиб бўлади. Энди гарчи у билан ажрашмоқчи бўлса ҳам маҳрига тажовуз қилиши ёки кечиб юборишидан умидвор бўлиши жоиз эмас.

• حرم الله تعالى نكاح زوجات الآباء؛ لأنه فاحشة تمقتها العقول الصحيحة والفطر السليمة.
Аллоҳ таоло оталарнинг аёлларига уйланишни ҳаром қилди. Зеро, бундай никоҳ соғлом ақл ва тоза табиат қабул қилмайдиган манфур ва жирканч ишдир.

• بين الله تعالى بيانًا مفصلًا من يحل نكاحه من النساء ومن يحرم، سواء أكان بسبب النسب أو المصاهرة أو الرضاع؛ تعظيمًا لشأن الأعراض، وصيانة لها من الاعتداء.
Аллоҳ таоло қайси аёлни никоҳлаш мумкин ва қайси аёлни мумкин эмаслигини тафсилоти билан баён қилиб қўйди. Насаб, қудачилик, эмикдошлик каби сабабларини ҳам кўрсатиб ўтди. Бу билан аёл шаънини улуғлади ва уни тажовуздан асради.

 
ترجمة معاني آية: (23) سورة: النساء
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق