Эй Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг шариатига амал қиладиганлар, Аллоҳ ва Расулининг олдида улардан олдин ўзбошимчалик билан бир гап айтиб ёки бир иш қилиб юборманглар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Аллоҳ айтаётган гапларингизни эшитиб, қилаётган ишларингизни кўриб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас ва яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларида овозларини пайсайтирганлар шундай зотларки, Аллоҳ уларнинг қалбларани тақво учун синаб кўрган ва улар тақво синовидан ўтганлар. Улар учун мағфират бордир. Қилган гуноҳлари учун жазоланмайдилар. Улар учун Қиёмат куни улуғ ажр ҳам бор. У жаннатга киришларидир.