ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (7) سورة: المجادلة
أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ مَا يَكُونُ مِن نَّجۡوَىٰ ثَلَٰثَةٍ إِلَّا هُوَ رَابِعُهُمۡ وَلَا خَمۡسَةٍ إِلَّا هُوَ سَادِسُهُمۡ وَلَآ أَدۡنَىٰ مِن ذَٰلِكَ وَلَآ أَكۡثَرَ إِلَّا هُوَ مَعَهُمۡ أَيۡنَ مَا كَانُواْۖ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُواْ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ
Кўрмадингизми, эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло осмонлару ердаги ҳамма нарсани билур ва ҳеч нарса У Зотдан яширин қолмас?! Уч киши ўзаро сирлашсалар, Аллоҳ таоло ўз илми билан уларнинг тўртинчисидир. Беш киши ўзаро сирлашсалар, Аллоҳ таоло ўз илми билан уларнинг олтинчисидир. Уларнинг сони бундан оз ёки кўп бўладими, қаерда бўлишларидан қатъи назар, Аллоҳ таоло ўз илми билан уларнинг олдидадир. Уларнинг гап-сўзларидан бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Кейин Қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга қилган амалларини билдиради. Дарҳақиқат, Парвардигор ҳамма нарсани Билгувчидир, У Зотдан ҳеч нарса махфий қолмайди.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• مع أن الله عالٍ بذاته على خلقه؛ إلا أنه مطَّلع عليهم بعلمه لا يخفى عليه أي شيء.
Аллоҳ таоло Ўз Зоти ила халойиқдан юқорида бўлса-да, Ўз илми ила улардан Хабардордир. У Зотдан ҳеч нарса махфий қолмас.

• لما كان كثير من الخلق يأثمون بالتناجي أمر الله المؤمنين أن تكون نجواهم بالبر والتقوى.
Кўпчилик шивирлашиб гуноҳга ботганлари туфайли Аллоҳ таоло мўминларга пинҳона сўзлашувларининг яхшилик ва тақво ҳақида бўлишини буюрмоқда.

• من آداب المجالس التوسيع فيها للآخرين.
Бошқаларга жой бўшатиш мажлис одобларидан биридир.

 
ترجمة معاني آية: (7) سورة: المجادلة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق