ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (10) سورة: الممتحنة
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا جَآءَكُمُ ٱلۡمُؤۡمِنَٰتُ مُهَٰجِرَٰتٖ فَٱمۡتَحِنُوهُنَّۖ ٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِإِيمَٰنِهِنَّۖ فَإِنۡ عَلِمۡتُمُوهُنَّ مُؤۡمِنَٰتٖ فَلَا تَرۡجِعُوهُنَّ إِلَى ٱلۡكُفَّارِۖ لَا هُنَّ حِلّٞ لَّهُمۡ وَلَا هُمۡ يَحِلُّونَ لَهُنَّۖ وَءَاتُوهُم مَّآ أَنفَقُواْۚ وَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ أَن تَنكِحُوهُنَّ إِذَآ ءَاتَيۡتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّۚ وَلَا تُمۡسِكُواْ بِعِصَمِ ٱلۡكَوَافِرِ وَسۡـَٔلُواْ مَآ أَنفَقۡتُمۡ وَلۡيَسۡـَٔلُواْ مَآ أَنفَقُواْۚ ذَٰلِكُمۡ حُكۡمُ ٱللَّهِ يَحۡكُمُ بَيۡنَكُمۡۖ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиганлар, қачон сизларга мўминалар куфр юртидан Ислом диёрига ҳижрат қилиб келсалар, уларнинг чин мўмина эканини имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонларини билгувчироқдир. Улар сир сақлаган бирон иш У Зотдан яширин қолмас. Имтиҳондан кейин уларнинг мўминалар эканини билсангизлар, бас, уларни кофир эрлариларга қайтарманглар! Мўмина аёллар кофир эрларга ҳалол эмас. Кофир эрлар мўмина аёлларга ҳалол эмас. Эрларига сарфлаган маҳрларини беринглар. Эй мўминлар, қочиб келган мўмина аёлларнинг иддаси тугаб, маҳрларини берганингиздан кейин уларни никоҳлаб олсангиз, гуноҳ бўлмас. Кимнинг хотини диндан қайтиб кофир бўлса, унинг билакларидан ушламасин. Чунки у кофира бўлиши билан никоҳ бекор бўлади. Кофирлардан ўзларингиз муртад аёлларингизга берган маҳрни талаб қилинглар ва улар ҳам ўзлари Исломни қабул қилган хотинларига берган маҳрни талаб қилсинлар. Сизлар тарафингиздан ҳам, улар тарафидан ҳам маҳрнинг қайтариб берилиши Аллоҳнинг ҳукмидир. Аллоҳ сизларнинг ўртангизда Ўзи истаганича ҳукм қилур. Аллоҳ бандаларининг аҳволини Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. Аллоҳ бандалари учун тузиб шариатини ҳикмат билан қилган Ҳаким Зотдир.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• في تصريف الله القلب من العداوة إلى المودة، ومن الكفر إلى الإيمان إشارة إلى أن قلوب العباد بين إصبعين من أصابعه سبحانه، فليطلب العبد منه الثبات على الإيمان.
Аллоҳнинг қалбларни душманликдан дўстликка, куфрдан иймонга буриб қўя олиши бандаларнинг қалблари Аллоҳнинг икки бармоғи орасида эканини англатади. Шундай экан, банда Аллоҳдан иймонда собит, барқарор қилишини сўрасин.

• التفريق في الحكم بين الكفار المحاربين والمسالمين.
Ҳукм чиқаришда мусулмонларга қарши жанг қиладиган кофирлар билан тинч-тотув яшайдиган кофирлар ўртасида катта фарқ бор.

• حرمة الزواج بالكافرة غير الكتابية ابتداءً ودوامًا، وحرمة زواج المسلمة من كافر ابتداءً ودوامًا.
Аҳли китоб бўлмаса кофир аёлга уйланиш мутлақо ҳаром. Муслиманинг кофирга турмушга чиқиши ҳам мутлақо ҳаром.

 
ترجمة معاني آية: (10) سورة: الممتحنة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق