ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (31) سورة: المدثر
وَمَا جَعَلۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَٰٓئِكَةٗۖ وَمَا جَعَلۡنَا عِدَّتَهُمۡ إِلَّا فِتۡنَةٗ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ لِيَسۡتَيۡقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَيَزۡدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِيمَٰنٗا وَلَا يَرۡتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ وَٱلۡكَٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَٰذَا مَثَلٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَمَا يَعۡلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَۚ وَمَا هِيَ إِلَّا ذِكۡرَىٰ لِلۡبَشَرِ
Дўзахнинг посбонларини фаришталардан қилдик. Уларга инсонларнинг тоқати дош беролмайди. Аллоҳ кофирларни синаш учун азоб фаришталарининг сонини ўн тўққизта қилди. Токи, улар деганини деб, ўзларига ўзлари азобни кучайтириб олсинлар. Токи, Таврот берилган яҳудийлар ва Инжил берилган насронийлар Қуръон уларнинг китобларидаги маълумотни тасдиқлаганини кўриб, аниқ ишонч ҳосил қилсинлар. Аҳли китобларнинг мувофиқлигини кўриб, мўминларнинг ҳам иймонлари зиёда бўлсин. Токи, яҳудий, насроний ва мўминларнинг қалбларида шубҳа қолмасин. Токи, иймон бобида иккиланиб турганлар ва кофирлар: ”Бу ғалати сон билан Аллоҳ нимани хоҳлаяпти ўзи?!”, - деб қолсинлар. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кимсани адаштиради, Ўзи истаган кишини ҳидоятга бошлайди. Мана шу сонни инкор қилувчиларни адаштиргани ва тасдиқ этганларни ҳидоятга бошлагани бунинг яққол мисолидир. Парвардигорингиз лашкарлари шу қадар кўпки, уни Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Жаҳаннам Аллоҳ таолонинг қудратини билиб олишлари учун башариятга бир эслатмадир, холос.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• خطورة الكبر حيث صرف الوليد بن المغيرة عن الإيمان بعدما تبين له الحق.
Кибр нақадар хатарли. Валид ибн Муғийра ҳақни очиқ-ойдин билганидан кейин ҳам кибри туфайли иймондан юз ўгириб кетди.

• مسؤولية الإنسان عن أعماله في الدنيا والآخرة.
Инсон шу дунёда ҳам, охиратда ҳам амалларидан масъулдир.

• عدم إطعام المحتاج سبب من أسباب دخول النار.
Муҳтожларни таомсиз қолдириш дўзахга кириш сабабларидандир.

 
ترجمة معاني آية: (31) سورة: المدثر
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق