ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (44) سورة: الأنفال
وَإِذۡ يُرِيكُمُوهُمۡ إِذِ ٱلۡتَقَيۡتُمۡ فِيٓ أَعۡيُنِكُمۡ قَلِيلٗا وَيُقَلِّلُكُمۡ فِيٓ أَعۡيُنِهِمۡ لِيَقۡضِيَ ٱللَّهُ أَمۡرٗا كَانَ مَفۡعُولٗاۗ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرۡجَعُ ٱلۡأُمُورُ
Эй мўминлар, эсланглар! Душманга рўбарў келган пайтингизда Аллоҳ мушрикларни сизларга оз қилиб кўрсатди. Шу билан уларга қарши жанг қилишга янада журъатлироқ бўлдингиз. Жанг қилмасдан, ортга қайтиб кетмасликлари учун уларнинг кўзига сизларни ҳам оз қилиб кўрсатди. Бу билан Ўзи истаган бир ишни амалга оширди. Яъни, мушриклардан интиқом олди. Улар ўлдирилдилар ва асир олиндилар. Мўминларни эса қўллаб-қувватлаб, ғалаба билан сийлади. Ҳамма ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтур. Кейин ёмоннинг ёмонлигига яраша жазосини, яхшининг эса яхшилигига яраша мукофотини берур.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• الغنائم لله يجعلها حيث شاء بالكيفية التي يريد، فليس لأحد شأن في ذلك.
Ўлжалар Аллоҳникидир. Қаерга ва қандай тақсимлашни Ўзи ҳал қилади. Бу ишга аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

• من أسباب النصر تدبير الله للمؤمنين بما يعينهم على النصر، والصبر والثبات والإكثار من ذكر الله.
Зафар қучишнинг ўзига хос сабаблари бор. Сабр, матонат, Аллоҳни кўп эслаш каби Аллоҳ таолонинг мўминлар учун ғалабага олиб борадиган омиллар тадбирини қилиб қўйгани ана шулар жумласидандир.

• قضاء الله نافذ وحكمته بالغة وهي الخير لعباد الله وللأمة كلها.
Аллоҳнинг қазоси юз бериши муқаррар. Аллоҳнинг ҳикмати етукдир ва у Аллоҳнинг бандалари ва бутун уммат учун эзгуликдан иборатдир.

 
ترجمة معاني آية: (44) سورة: الأنفال
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق