ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (49) سورة: الأنفال
إِذۡ يَقُولُ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ وَٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ غَرَّ هَٰٓؤُلَآءِ دِينُهُمۡۗ وَمَن يَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِ فَإِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ
Эсланглар! Мунофиқлар ва иймони заифлар: "Анави мусулмонларни дини ғурурлантириб юборди, душманига нисбатан сони ва тайёргарлиги оз бўлса ҳам ғалабага ишоняптилар", дедилар. Улар билмайдиларки, ким ёлғиз Аллоҳга суянса, У Зотнинг мадад бериши ҳақидаги ваъдасига чин дилдан ишонса, Аллоҳ унинг мададкори ва у ҳар қанча заиф бўлмасин, ғалаба қозониши муқаррар. Аллоҳ Ғолибдирки, Ундан юқори ғолиб йўқ. Аллоҳ ҳар бир қадарини, шариатини бир ҳикмат билан қиладиган Зотдир.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• البَطَر مرض خطير ينْخَرُ في تكوين شخصية الإنسان، ويُعَجِّل في تدمير كيان صاحبه.
Каттазанглик ўта хатарли касаллик. У инсоннинг шахс бўлиб шаклланишига тўсқинлик қилади. Унинг касофатидан инсон инсонлигини йўқотиб, хонавайрон бўлади.

• الصبر يعين على تحمل الشدائد والمصاعب، وللصبر منفعة إلهية، وهي إعانة الله لمن صبر امتثالًا لأمره، وهذا مشاهد في تصرفات الحياة.
Сабр меҳнат ва машаққатларни кўтаришга ёрдам беради. Сабрнинг ўзига хос илоҳий манфаати ҳам бор. Яъни, Аллоҳнинг буйруқларига итоат этиш ила сабр қилган одамга Аллоҳдан мадад келиши муқаррар. Бу нарса тажрибадан кўп ўтган.

• التنازع والاختلاف من أسباب انقسام الأمة، وإنذار بالهزيمة والتراجع، وذهاب القوة والنصر والدولة.
Ўзаро низолашиш ва талашиб-тортишиш умматнинг парчаланишига, мағлубиятга, қолоқликка, қўлдан мадор кетишига, Аллоҳдан келадиган мадад йўлининг тўсилишига ва давлатнинг қулашига олиб боради.

• الإيمان يوجب لصاحبه الإقدام على الأمور الهائلة التي لا يُقْدِم عليها الجيوش العظام.
Иймон шу қадар улкан қудратки, у соҳибини буюк бир қўшин журъат қилолмаган ишларга сафарбар қилиб юбора олади.

 
ترجمة معاني آية: (49) سورة: الأنفال
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق