ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (109) سورة: التوبة
أَفَمَنۡ أَسَّسَ بُنۡيَٰنَهُۥ عَلَىٰ تَقۡوَىٰ مِنَ ٱللَّهِ وَرِضۡوَٰنٍ خَيۡرٌ أَم مَّنۡ أَسَّسَ بُنۡيَٰنَهُۥ عَلَىٰ شَفَا جُرُفٍ هَارٖ فَٱنۡهَارَ بِهِۦ فِي نَارِ جَهَنَّمَۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ
Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила амалга ошадиган тақво ҳамда эзгу ишларни кўп қилиш ила эришиладиган Аллоҳ ризоси асосига бино қурган инсон билан мусулмонларга зиён етказиш, куфрни авж олдириш, мўминлар орасига тафриқа солиш мақсадида бино қурган одам тенгми? Улар ҳеч қачон тенг бўла олмайдилар. Биринчи бино ўта мустаҳкам бўлиб, ҳеч қачон қуламайди. Иккинчиси эса емирилаётган жар ёқасига қурилган бинодирки, тез орада қурувчининг ўзи ҳам биносига қўшилиб жаҳаннам оловига қулайди. Аллоҳ куфру нифоқ ила ўзига ўзи зулм қилганларга тавфиқ бермайди.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• محبة الله ثابتة للمتطهرين من الأنجاس البدنية والروحية.
Аллоҳнинг муҳаббати ўзларини жисмоний ва руҳий ахлатлардан пок тутадиган кимсалар учун собитдир.

• لا يستوي من عمل عملًا قصد به وجه الله؛ فهذا العمل هو الذي سيبقى ويسعد به صاحبه، مع من قصد بعمله نصرة الكفر ومحاربة المسلمين؛ وهذا العمل هو الذي سيفنى ويشقى به صاحبه.
Аллоҳнинг Юзини истаб қилинган амал билан куфрни қўллаб-қувватлаш ва мусулмонларга қарши жанг қилиш мақсадида қилинган амал тенг эмас. Биринчиси соҳибини саодатга эриштирадиган пишиқ, мустаҳкам амал бўлса, кейингиси соҳибини бадбахтлик чоҳига отадиган пуч амалдир.

• مشروعية الجهاد والحض عليه كانت في الأديان التي قبل الإسلام أيضًا.
Жиҳоднинг шаръийлиги ва унга тарғиб қилиш Исломдан олдинги динларда ҳам бўлган.

• كل حالة يحصل بها التفريق بين المؤمنين فإنها من المعاصي التي يتعين تركها وإزالتها، كما أن كل حالة يحصل بها جمع المؤمنين وائتلافهم يتعين اتباعها والأمر بها والحث عليها.
Мўминларни тафриқага олиб борадиган ҳар қандай амал гуноҳдирки, уни тарк қилиш, йўлдан олиб ташлаш лозим. Шунингдек, мўминларни бирлаштирадиган, иноқлаштирадиган ишларни кўп қилиш, уларга буюриш ва тарғиб этиш маъқул ва мақбул ишдир.

 
ترجمة معاني آية: (109) سورة: التوبة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق