ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (124) سورة: التوبة
وَإِذَا مَآ أُنزِلَتۡ سُورَةٞ فَمِنۡهُم مَّن يَقُولُ أَيُّكُمۡ زَادَتۡهُ هَٰذِهِۦٓ إِيمَٰنٗاۚ فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فَزَادَتۡهُمۡ إِيمَٰنٗا وَهُمۡ يَسۡتَبۡشِرُونَ
Пайғамбар алайҳиссаломга бирон сура нозил қилинганда мунофиқлардан айримлари мазах, масхара қилиб: "Муҳаммадга нозил қилинган бу сура қайси бирингизнинг иймонини зиёда қилди?", дейдилар. Бу сура Аллоҳга иймон келтирган, пайғамбарини тасдиқ этган зотларнинг иймонини зиёда қилди ва улар ваҳий тушганидан хурсанд бўлдилар. Чунки улар ваҳийда ўзларининг бу дунёлари учун ҳам, охиратлари учун фойда борлигини биладилар.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• وجوب ابتداء القتال بالأقرب من الكفار إذا اتسعت رقعة الإسلام، ودعت إليه حاجة.
Ислом майдони кенгайиб, кофирлар билан курашишга эҳтиёж туғилган пайтда жангни яқин атрофдагилардан бошлаш вожиб.

• بيان حال المنافقين حين نزول القرآن عليهم وهي الترقُّب والاضطراب.
Қуръон оятлари нозил бўлган пайтда мунофиқларнинг аҳволи безовталик ва пайт пойлаш бўлган.

• بيان رحمة النبي صلى الله عليه وسلم بالمؤمنين وحرصه عليهم.
Пайғамбар алайҳиссалом мўминларга меҳрибон, ғамхўр ва жонкуяр бўлганлар.

• في الآيات دليل على أن الإيمان يزيد وينقص، وأنه ينبغي للمؤمن أن يتفقد إيمانه ويتعاهده فيجدده وينميه؛ ليكون دائمًا في صعود.
Оятларда иймоннинг кўпайиб-камайишига, мўмин киши иймонини тез-тез текшириб, назорат қилиб, янгилаб, ривожлантириб туриши лозимлигига далил бор. Токи, иймон ҳар доим чўққи сари юксалиб борсин.

 
ترجمة معاني آية: (124) سورة: التوبة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق