ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (25) سورة: التوبة
لَقَدۡ نَصَرَكُمُ ٱللَّهُ فِي مَوَاطِنَ كَثِيرَةٖ وَيَوۡمَ حُنَيۡنٍ إِذۡ أَعۡجَبَتۡكُمۡ كَثۡرَتُكُمۡ فَلَمۡ تُغۡنِ عَنكُمۡ شَيۡـٔٗا وَضَاقَتۡ عَلَيۡكُمُ ٱلۡأَرۡضُ بِمَا رَحُبَتۡ ثُمَّ وَلَّيۡتُم مُّدۡبِرِينَ
Эй мўминлар, Аллоҳ сизларни кўп ғазотларда сонингиз ва ҳарбий тайёргарлигингиз оз бўлишига қарамасдан, сабабларга риоя қилиб, ғурурланиб кетмай, ёлғиз Ўзига таваккал қилган пайтингизда мушриклар устидан ғолиб қилди. Ғалабангиз сабаби кўплигингиз бўлмади. Ҳунайн жангида эса кўплигингиздан ғурурланиб, энди бизни ҳеч ким енга олмайди, дедингиз. Оқибатда сонингиз кўплиги сизларга асқотмади. Ғаним сиздан ғолиб бўлди. Ўшанда кенг замин сизга торлик қилиб қолди. Кейин мағлуб бўлиб, ортга чекиндингиз.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• مراتب فضل المجاهدين كثيرة، فهم أعظم درجة عند الله من كل ذي درجة، فلهم المزية والمرتبة العلية، وهم الفائزون الظافرون الناجون، وهم الذين يبشرهم ربهم بالنعيم.
Мужоҳидларнинг мартабалари жуда юқори бўлади. Улар Аллоҳнинг наздида энг юқори мартабада турадилар. Олийлик ҳам, афзаллик ҳам уларники. Нажот топадиганлар ҳам, зафар қучадиганлар ҳам, ғолиб бўладиганлар ҳам ўшалар. Павардигорлари тарафидан битмас-туганмас неъмат ҳақидаги хушхабар ҳам уларга юборилган.

• في الآيات أعظم دليل على وجوب محبة الله ورسوله، وتقديم هذه المحبة على محبة كل شيء.
Оятларда Аллоҳ ва пайғамбарини севиш ҳамда бу севгини бошқа ҳар қандай севгидан юқори қўйиш вожиблигига жуда катта далил бор.

• تخصيص يوم حنين بالذكر من بين أيام الحروب؛ لما فيه من العبرة بحصول النصر عند امتثال أمر الله ورسوله صلى الله عليه وسلم وحصول الهزيمة عند إيثار الحظوظ العاجلة على الامتثال.
Шунча жанглар орасидан айнан Ҳунайн жанги алоҳида кўрсатилишида ибрат бор. Яъни, ғалаба Аллоҳ ва Пайғамбарига бўйсунишда бўлса, мағлубият шу бўйсунишдан ўткинчи дунё неъматларини афзал билишдадир.

• فضل نزول السكينة، فسكينة الرسول صلى الله عليه وسلم سكينة اطمئنان على المسلمين الذين معه وثقة بالنصر، وسكينة المؤمنين سكينة ثبات وشجاعة بعد الجَزَع والخوف.
Хотиржамликнинг иниши нақадар катта неъмат бўлди. Пайғамбар алйҳиссаломнинг хотиржамлиги билан мўминлар ҳам руҳан тинчландилар, ғалабага аниқ ишондилар, хавфу хавотирлар барҳам топиб, ўзларида шижоат ва матонат топдилар.

 
ترجمة معاني آية: (25) سورة: التوبة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق