ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (67) سورة: التوبة
ٱلۡمُنَٰفِقُونَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتُ بَعۡضُهُم مِّنۢ بَعۡضٖۚ يَأۡمُرُونَ بِٱلۡمُنكَرِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَقۡبِضُونَ أَيۡدِيَهُمۡۚ نَسُواْ ٱللَّهَ فَنَسِيَهُمۡۚ إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, мунофиқ мунофиқдир. Мунофиқлар мўминларнинг акси ўлароқ, ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар ва мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлида сарфлашга бахиллик қилиб, қўлларини маҳкам юмиб оладилар. Улар Аллоҳга итоатни ташлаб юборгандилар. Натижада Аллоҳ ҳам уларга тавфиқ беришни тарк этди. Мунофиқлар Аллоҳга тоат қилишдан бош тортган, ҳақ йўлдан озган, залолат йўлига кириб қолган фосиқлардир.
التفاسير العربية:
من فوائد الآيات في هذه الصفحة:
• قبائح المنافقين كثيرة، ومنها الإقدام على الأيمان الكاذبة، ومعاداة الله ورسوله، والاستهزاء بالقرآن والنبي والمؤمنين، والتخوف من نزول سورة في القرآن تفضح شأنهم، واعتذارهم بأنهم هازلون لاعبون، وهو إقرار بالذنب، بل هو عذر أقبح من الذنب.
Мунофиқларнинг қабиҳликлари жуда кўп. Ёлғон қасам ичиш, Аллоҳ ва Пайғамбарига душманлик қилиш, Қуръонни, Пайғамбарни ва мўминларни масхара қилиш, ўзларининг шармандасини чиқарадиган бирон сура нозил бўлиб қолишидан қўрқишлари ва ҳоказо. Шунчаки ҳазиллашаётганларини айтиб узр сўрашларининг ўзи гуноҳларига иқрор бўлишларидир. Бу узр гуноҳдан-да қабиҳроқдир.

• لا يُقبل الهزل في الدين وأحكامه، ويعد الخوض بالباطل في كتاب الله ورسله وصفاته كفرًا.
Дин ва унинг ҳукмлари борасида ҳазил қабул қилинмайди. Бундай ҳазил Аллоҳнинг китоби, пайғамбарлари ва сифатлари борасида ботилга ботиш ва куфр ҳисобланади.

• النّفاق: مرض عُضَال متأصّل في البشر، وأصحاب ذلك المرض متشابهون في كل عصر وزمان في الأمر بالمنكر والنّهي عن المعروف، وقَبْض أيديهم وإمساكهم عن الإنفاق في سبيل الله للجهاد، وفيما يجب عليهم من حق.
Мунофиқлик башариятнинг ич-ичига томир отиб кетган касалликдир. Бу касалликка чалинганлар қайси даврда яшашларидан қатъи назар, бир-бирларига ўхшайдилар. Ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар, Аллоҳнинг йўлида жиҳод учун инфоқ-эҳсон қилишдан бахиллик қилиб, зиммаларидаги ҳақни ҳам адо этмайдилар.

• الجزاء من جنس العمل، فالذي يترك أوامر الله ويأتي نواهيه يتركه من رحمته.
Ҳар ким экканини ўради. Аллоҳнинг буйруқларини бажармаган ва тақиқларидан тийилмаганлар У Зотнинг раҳматидан қувиладилар.

 
ترجمة معاني آية: (67) سورة: التوبة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - فهرس التراجم

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

إغلاق