ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (59) سورة: الفرقان
ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ ٱلرَّحۡمَٰنُ فَسۡـَٔلۡ بِهِۦ خَبِيرٗا
У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра. @مصحح
У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра.
(Ушбу маънолар эътиқод бобида ўта нозик ва ҳассос эканлиги эътиборидан уламоларимиз жуда ҳам эҳтиёткорлик билан баён қилишга ҳаракат қиладилар. «Олти кун» масаласига келганда, баъзилари, бу дунёнинг кунларига ўхшаш кунлар, Аллоҳ «бўл» деса бўлиб қолар эди-ю, лекин бандаларга шошилмай иш қилишни ўргатиш мақсадида шундай қилди, дейдилар. Бошқалари эса, «олти кун» қандай кунлар эканини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бизнинг кунларимиз осмонлару Ер яратиб бўлингандан кейин, қуёш мажмуасидаги сайёралар низоми яратилгандан кейин вужудга келган тушунчалар, дейдилар. «Сўнгра» калимаси одатда «кейин» маъносидаги тартибни ифода қилади, бу оятдаги «сўнгра» эса, мартабани билдиради.)
التفاسير العربية:
 
ترجمة معاني آية: (59) سورة: الفرقان
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق - فهرس التراجم

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها محمد صادق محمد يوسف. طبعة عام 1430هـ. تم تصويبها بإشراف مركز رواد الترجمة، ويتاح الإطلاع على الترجمة الأصلية لغرض إبداء الرأي والتقييم والتطوير المستمر.

إغلاق