3. Диллари ғофил бўлган ҳолларида (тингладилар) ва золим-кофир кимсалар: «Бу (яъни, Муҳаммад) ўзларингизга ўхшаган бир одам холос-ку! Кўриб турган ҳолингизда сеҳр-жодуга (алданиш учун) келаверасизларми?!», (деб) ўзаро шивирлашдилар.
5. «Балки — дедилар улар — (Муҳаммад ваҳий деб даъво қилаётган сўзлар) — алоқ-чалоқ тушлардир, балки (бу сўзларни) у ўзи тўқиб олгандир, балки у бир шоирдир. Бас, у ҳам илгари юборилган пайғамбарлар (келтирганлари) каби бирон оят-мўъжиза келтирсин!»
9. Сўнгра Биз (берган) ваъдамизга вафо қилиб, у (пайғамбар)ларга Ўзимиз хоҳлаган (иймонли) кишилар билан бирга нажот берганмиз, ҳаддан ошувчи кимсаларни — кофирларни эса ҳалок қилганмиз.
16. Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб-беҳуда яратганимиз йўқ. (Балки Ўз қудратимизни намойиш қилиш учун ва бандаларимиз фойдаланишлари учун яратдик.)
17. Агар Биз вақтичоғлик қилишни (яъни, хотин, бола-чақа орттиришни) истасак, агар (шундай) қилгувчи бўлган чоғимизда ҳам уни (яъни, хотин, бола-чақани) Ўз даргоҳимиздан (яъни, малоикалардан ёки жаннат ҳурларидан) қилган бўлур эдик.
24. Ёки Уни қўйиб (бошқа) «худоларни» топиб олдиларми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: («Эй мушриклар, мана шу ширкларингиз ҳақ эканлигига) ҳужжат-далилларингизни кўрсатингиз! Мана мен билан бирга бўлган (мўминларнинг) эслатмаси (яъни, Қуръон) ва мендан аввалгиларнинг эслатмалари (яъни, Таврот, Инжил, мана шу китобларнинг қайси бирида Аллоҳдан ўзга ҳам худолар мавжуд эканлигига ҳужжат-далил бор?!)» Йўқ, уларнинг аксарияти ҳақиқатни билмай туриб, (ундан) юз ўгирувчилардир.
25. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас, Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз.
28. У зот уларнинг олдиларидаги (қиладиган) ва орқаларидаги (қилиб ўтган) барча иш-амалларини билур. Улар (Қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар — оқлай олурлар. Уларнинг (ўзлари Аллоҳдан) қўрқиб хавфу хатарда турурлар.
29. Улардан бирон кимса: «Мен ҳам (Аллоҳдан) ўзга бур илоҳман», деса, бас, Биз ўшани жаҳаннам билан жазолармиз. Биз барча золим-мушрикларни ҳам ана шундай жазолаймиз.
30. Кофир бўлган кимсалар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) тўсиқ (яъни, осмонлардан ёғин ёғмас, Ердан эса бирон гиёҳ унмас) бўлганини, бас, Биз уларни очиб юборганимизни (яъни, осмондан ёғин ёғдириб, Ердан гиёҳ ундирганимизни) ва барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам иймон келтирмайдиларми?!
32. Биз осмонни қулаб тушмайдиган том қилиб қўйдик. Улар (мушриклар) эса (осмондаги ой, қуёш, юлдуз каби Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турган) аломатлардан юз ўгирувчидирлар.
34. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз. Бас, агар сиз ўлсангиз, улар абадий қолурларми?! (Йўқ, улар ҳам мангу қолмаслар).
35. Ҳар жон ўлимни тотиб кўргувчидир. Биз сизларни (сабр-тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз. (Кейин) фақат Бизгагина қайтарилурсизлар.
37. (Ҳақиқатан) инсон шошқалоқ ҳолда яралгандир. Яқинда Мен сизларга Ўз оят-аломатларимни кўргазурман (яъни, Менга осий бўлган кимсаларни қандай азоблашимни кўрурсизлар). Бас, Мени шоштирмангиз.
40. Йўқ, (Қиёмат) тўсатдан келиб, уларни ҳайрону хаста қилиб қўюр, бас, уни қайтаришга ҳам кучлари етмас, уларга (тавба-тазарруъ учун) муҳлат ҳам берилмас.
43. Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худолари» бормикан?! У («худолар») ўзларига ёрдам қилишга ҳам қодир эмаслар ва улар Бизнинг томонимиздан ҳимоя ҳам қилинмаслар.
44. Йўқ, Биз уларни (кофирларни) ва ота-боболарини (дунё матоларидан шундай) фойдалантирдикки, ҳатто уларга умр-ҳаёт узун-абадий (кўриниб, бир кун келиб бу ҳаёт тугашига ишонмай қўйдилар ва Аллоҳнинг азобини ҳам инкор қилдилар). Ахир улар Биз Ерни атрофидан камайтириб келаётганимизни (тобора кўпроқ кишилар Ислом кириб, куфр дунёси қисқариб бораётганини) кўрмайдиларми?! Ўшалар ғолиб бўлурларми?! (Йўқ, улар мағлубдирлар, Аллоҳнинг динига иймон келтирган зотлар ғолибдирлар).
47. Биз Қиёмат Куни учун адолатли мезон-тарозилар қўюрмиз, бас, бирон жонга заррача зулм қилинмас. Агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшани-да келтирурмиз! Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилгувчидирмиз.
50. Бу (Қуръон) Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Ҳали сизлар уни инкор қилгувчимисизлар?!
И з о ҳ. Ушбу оятдаги хитоб Макка арабларига қаратилган бўлиб, уни шундай тушунмоқ лозим: Бошқа тил, бошқа миллат эгалари Қуръон тилини билмаганлари боис, Унинг қадр-қимматини тўла англай олмасликлари мумкин. Аммо сизлар ўз тилингизда нозил қилинган, теран маъно-моҳиятидан ташқари балоғат ва фасоҳатга тўлиқ бўлган назмининг ўзидан илоҳий мўъжиза экани кўриниб турган Китобни қандай инкор қила оласизлар?!
56. У деди: «Йўқ! Сизларнинг Парвардигорингиз (мана бу ҳеч кимга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган бутлар эмас, балки) осмонлар ва Ернинг Парвардигоридирки, У зот уларни Ўзи яратгандир. Мен бунга гувоҳлик бергувчилардандирман.
57. Аллоҳ номига қасамки, сизлар (ҳайитгоҳларингизга) кетганларингиздан кейин бутларингизни бир бало қилурман».
И з о ҳ. Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан гўдаклик чоғидаёқ жонсиз ҳайкал-бутларга сиғинишдан бош тортган Иброҳим алайҳиссаломни отаси: «Зора худоларимиз ҳақидаги хато фикрлари ўзгарса», деб ўзларининг йилда бир бўладиган диний байрамларига олиб бормоқчи бўлади. Лекин у оёғи оғриётганини баҳона қилиб, байрамга бормайди ва ичида улар кетгач бутхонадаги ҳайкалларни синдиришга қасам ичади.
58. Бас, у (бутларни) парча-парча қилди. Фақат, «шояд (мушриклар у бутларнинг) каттасига қайтсалар (ва бу айбни унга тўнкасалар», деб) ўшанигина (қолдирди ва унинг бўйнига бир болтани илиб қўйди).
68. (Иброҳимнинг ҳақ таъна ва дашномларига бирон жавоб топа олмай қолган Намруд бошчилигидаги мушриклар) дедилар: «Уни ёқиб юборинглар! Агар уддалай олсанглар (мана шу иш билан) ўз худоларингизга ёрдам қилинглар».
И з о ҳ. Шундан кейин мушриклар улкан ўтин ғарами ҳозирлашиб, унинг ҳамма томонига ўт қўйдилар ва Иброҳимни қўл-оёғини боғлаб бир манжаниққа (қадимий тош отиш қуроли) солишиб оловга отдилар. Шунда...
77. Ва унга Бизнинг оятларимизни ёлғон деган қавмдан мадад-нажот бердик. Дарҳақиқат, улар ёмон қавм эдилар. Бас, Биз уларнинг барчасини ғарқ қилиб юбордик.
78. Довуд ва Сулаймоннинг экинзор хусусида ҳукм қилаётган пайтларини (эсланг). Ўшанда унга қавмнинг қўйлари бўшалиб кириб (уни пайҳон қилиб юборган) эди. Биз улар (чиқарган) ҳукмга шоҳид эдик.
79. Бас, Биз уни Сулаймонга англатдик. Биз ҳар иккисига ҳикмат-пайғамбарлик ва илм ато этдик. Тоғлар ва қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйсундириб қўйдик. Биз шундай қила олгувчидирмиз.
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, Довуд ва Сулаймон пайғамбарларнинг олдиларига икки киши бир можаро хусусида ҳукм сўраб келади. Улардан бирининг қўйлари иккинчисининг экинзорига кириб кетиб бирон нарсани соғ қолдирмай пайҳон қилиб чиқиб кетган эди, Довуд алайҳиссалом қўйлар экинзор эгасига берилсин, деб ҳукм чиқарадилар. Буни эшитган ўғиллари Сулаймон алайҳиссалом эса «ерни қўйларнинг эгасига, қўйларни эса экинзор соҳибига берилса-ю, қўйларнинг эгаси ерни ўнглаб, экин экиб аввалги ҳолига қайтаргач, қўйларини қайтиб олса. Шу муддат ичида экинзор соҳиби у қўйларнинг юнги, сутидан фойдаланиб, шу даврда туғилган қўзиларини ҳам ўзига олиб қолса», дейдилар. Шунда Довуд Сулаймонга қараб: «Ўғилчам, сенинг ҳукминг тўғрироқдир», деб ўз чиқарган ҳукмларини бекор қилади... И з о ҳ. Айтишларича, Довуд алайҳиссалом беназир хуш овоз соҳиби бўлиб, Забурни тиловат қилганларида самода учиб кетаётган қуш муаллақ қотиб, атрофдаги тоғлар ҳам бирга қироат қилар экан.
81. Сулаймонга эса бўронли шамолни (бўйсундириб), унинг амри билан Биз муборак қилган заминга (Шомга) эсадиган қилиб қўйдик. Биз барча нарсани билгувчидирмиз.
82. Яна шайтон-жинлардан (Сулаймон учун) ғаввослик қиладиган ва бундан бошқа ишларни ҳам адо этадиган кимсаларни (яратдик). Ва биз уларни (Сулаймоннинг амридан чиқиб кетмасликлари учун) қўриқлаб тургувчи бўлдик.
83. Айюб — ўз Парвардигорига нидо қилиб: «(Парвардигорим), мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилгувчиларнинг раҳмлироғидирсан», деб илтижо қилган пайтини (эсланг).
84. Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги зиён-заҳматни кетказдик ҳамда Ўз ҳузуримиздан меҳрибонлик кўрсатиб, барча ибодат қилгувчиларга эслатма-ибрат бўлсин, деб (Айюбга) аҳли-оиласини ва улар билан қўшиб яна ўшаларнинг мислича бола-чақа ато этдик.
И з о ҳ. Айюб пайғамбар асли Рум мамлакатидан бўлиб, серфарзанд ва бой-бадавлат киши эдилар. Сўнгра бошларига оғир кунлар тушиб мол-дунёларидан ажрадилар, лекин қаноат қилдилар; болалари бирин-кетин ҳалок бўлишиб, улардан ҳам жудо бўлдилар, сабр қилдилар; саломатликларидан ажраб, энг оғир хасталикларга дучор бўлдилар, шикоят қилмадилар. Қачонки айрим кимсалар: «Бу энг ёмон гуноҳ-жиноятларни қилганки, Худо унга шундай балоларни юборган», деганларини эшитгандан кейингина сабр косаси тўлиб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ўз ҳолидан шикоят қилган ва Аллоҳ таоло у зотнинг дуоларини ижобат қилиб, саломатликларини ҳам, мол-давлатларини ҳам қайтариб берган. Ҳалок бўлган етти ўғил, етти қизларига ҳаёт ато этиб, яна етти ўғил ва етти қиз кўрганлар. Мазкур оятдаги «барча ибодат қилгувчиларга эслатма-ибрат бўлсин, деб» деган сўзларнинг маъноси шуки, бошларига бирон бало тушган кишилар Айюб алайҳиссалом каби сабр-қаноат қилсалар, албатта Аллоҳ таоло уларнинг балоларини кетказиб, аввалгидан ҳам зиёда неъматлар ато этур.
89. Закариёнинг: «Парвардигорим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни, менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт), Ўзинг ворисларнинг яхшироғидирсан (яъни, ҳамманинг ортида қолгувчидирсан)», деб нидо қилган пайтини (эсланг).
90. Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик ҳамда жуфтини ўнглаб (туғмайдиган кампирни бола кўришга қодир қилиб) қўйдик. Дарҳақиқат, улар (яъни, мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қурқув билан дуо-илтижо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим-итоат қилгувчи эдилар.
91. Яна ўз номусини сақлаган аёлни (яъни, Марямни эсланг). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Исога ҳомиладор бўлди) ва уни ҳамда ўғлини барча оламлар учун оят-ибрат қилдик.
97. Ва Ҳақ ваъда (яъни, Қиёмат) яқин бўладиган вақтгача (улар яъни, Биз ҳалок қилган кимсалар қайтмайдилар). Ана у вақтда эса кофир бўлган кимсаларнинг кўзлари қотиб: «Эй, ҳолимизга вой, бизлар бундай (оқибатдан) ғафлатда эдик. Йўқ, бизлар (ўз жонларимизга) жабр қилгувчи бўлдик», (дейдилар).
104. У кунда Биз осмонни ҳам худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган янглиғ ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша ҳолга) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта Биз (шундай) қилгувчидирмиз.
107. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик.
109. Энди агар юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларнинг (барчангизга ҳеч кимни айирмай менга нозил бўлган ваҳийни) эшитдирдим. Сизларга ваъда қилинган (Қиёмат Кунидаги азобни) яқин ё йироқлигини эса билмасман».
111. Билмайман, эҳтимол бу (яъни, азоб соатининг таъхирга ташланиши) сизлар учун бир алдов-синов ва бир оз вақтгача (ажалларингиз етиб ўлгунингизгача) фойдаланишдир».
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
অনুসন্ধানৰ ফলাফল:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".