আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - অনুবাদসমূহৰ সূচীপত্ৰ


অৰ্থানুবাদ আয়াত: (95) ছুৰা: ছুৰা আল-মায়িদাহ
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقۡتُلُواْ ٱلصَّيۡدَ وَأَنتُمۡ حُرُمٞۚ وَمَن قَتَلَهُۥ مِنكُم مُّتَعَمِّدٗا فَجَزَآءٞ مِّثۡلُ مَا قَتَلَ مِنَ ٱلنَّعَمِ يَحۡكُمُ بِهِۦ ذَوَا عَدۡلٖ مِّنكُمۡ هَدۡيَۢا بَٰلِغَ ٱلۡكَعۡبَةِ أَوۡ كَفَّٰرَةٞ طَعَامُ مَسَٰكِينَ أَوۡ عَدۡلُ ذَٰلِكَ صِيَامٗا لِّيَذُوقَ وَبَالَ أَمۡرِهِۦۗ عَفَا ٱللَّهُ عَمَّا سَلَفَۚ وَمَنۡ عَادَ فَيَنتَقِمُ ٱللَّهُ مِنۡهُۚ وَٱللَّهُ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٍ
Эй иймон келтирганлар, ҳаж ёки умрага эҳром боғлаган чоғингларда овни ўлдирманглар. Сизлардан ким овни қасддан ўлдирса, ўша ўлдиргани миқдорида туями, сигирми ёки қўйми, товон тўлайди. Бу ишда мусулмонлар орасида адолатли одам, дея танилган икки киши ҳакамлик қилади. Улар қандай ҳайвонни тўлашга ҳукм қилсалар, у ҳадйи сифатида Маккага юборилади ва Ҳарамда сўйилади. Ёки ўша ўлдирилган ов миқдорича таом Ҳарамдаги мискинларга улашилади. Ҳар бир мискинга ярим соъдан берилади. Ё ҳар бир ярим соъ таом муқобилига бир кундан рўза тутилади. Мана шу уч хил жазонинг бири қўлланади. Токи, осий овчи қилган ишининг оқибатини ўзи татиб кўрсин. Аллоҳ илгарилари қилинган жиноятларни кечирди. Энди ким бу жиноятни яна қайта қилса, Аллоҳ ундан интиқом олади ва азоблайди. Аллоҳ Қудратлидир. Истаган пайтидан осийлардан интиқом ола билиши ўша қудратининг бир кўринишидир. Бу ишдан У Зотни ҳеч ким қайтара олмайди.
আৰবী তাফছীৰসমূহ:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• عدم مؤاخذة الشخص بما لم يُحَرَّم أو لم يبلغه تحريمه.
Ҳали ҳаром қилинмаган ишни ёки ҳаром қилингани ҳақидаги хабар ҳали етиб келмаган ишни қилган одам жазоланмайди.

• تحريم الصيد على المحرم بالحج أو العمرة، وبيان كفارة قتله.
Ҳаж ёки умра учун эҳром боғлаган одамга ов қилиш ҳаром қилинди. Мабодо ўлдириб қўйган бўлса, унинг каффорати ҳам айтиб ўтилди.

• من حكمة الله عز وجل في التحريم: ابتلاء عباده، وتمحيصهم، وفي الكفارة: الردع والزجر.
Ҳаром қилиш борасидаги Аллоҳнинг ҳикмати бандаларини синаш ва саралашдир. Каффорат тўлатишда эса ўша жиноятдан тийиш ва қайтариш ўз ифодасини топган.

 
অৰ্থানুবাদ আয়াত: (95) ছুৰা: ছুৰা আল-মায়িদাহ
ছুৰাৰ তালিকা পৃষ্ঠা নং
 
আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - অনুবাদসমূহৰ সূচীপত্ৰ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

বন্ধ