আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - অনুবাদসমূহৰ সূচীপত্ৰ


অৰ্থানুবাদ আয়াত: (32) ছুৰা: ছুৰা আন-নাজম
ٱلَّذِينَ يَجۡتَنِبُونَ كَبَٰٓئِرَ ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلۡمَغۡفِرَةِۚ هُوَ أَعۡلَمُ بِكُمۡ إِذۡ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ وَإِذۡ أَنتُمۡ أَجِنَّةٞ فِي بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمۡۖ فَلَا تُزَكُّوٓاْ أَنفُسَكُمۡۖ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ
Улар шундай зотларки, катта гуноҳлардан ва манфур маъсиятлардан тийиладилар. Кичик хатолар бундан мустасно. Кичик хатолар катта гуноҳлардан тийилиш ва тоат-ибодатни кўпайтириш билан кечирилиб кетади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. Тавба қилган бандаларини кечириб юборади. У Зот оталарингизни тупроқдан яратган пайтида ҳам, сизлар оналарингизнинг қоринларида ҳомила бўлиб, босқичма-босқич яратилаётган пайтингизда ҳам ҳамма аҳволларингизни жуда яхши билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Шундай экан, ўзингизни ўзингиз тақводор кўрсатиб, мақтамай қўя қолинглар. Ким Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилганини Ўзи жуда яхши билади.
আৰবী তাফছীৰসমূহ:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• انقسام الذنوب إلى كبائر وصغائر.
Гуноҳлар катта ва кичикка бўлинади. Катта гуноҳ гуноҳи кабира, кичик гуноҳ эса гуноҳи сағира, дейилади.

• خطورة التقوُّل على الله بغير علم.
Илмсизлик билан Аллоҳга бўҳтон қилиб қўйиш ўта хатарли.

• النهي عن تزكية النفس.
Оятларда ўзини ўзи оқлаш ва мақташдан қайтариляпти.

 
অৰ্থানুবাদ আয়াত: (32) ছুৰা: ছুৰা আন-নাজম
ছুৰাৰ তালিকা পৃষ্ঠা নং
 
আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - অনুবাদসমূহৰ সূচীপত্ৰ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

বন্ধ