আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - অনুবাদসমূহৰ সূচীপত্ৰ


অৰ্থানুবাদ আয়াত: (35) ছুৰা: ছুৰা আল-আনআম
وَإِن كَانَ كَبُرَ عَلَيۡكَ إِعۡرَاضُهُمۡ فَإِنِ ٱسۡتَطَعۡتَ أَن تَبۡتَغِيَ نَفَقٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ أَوۡ سُلَّمٗا فِي ٱلسَّمَآءِ فَتَأۡتِيَهُم بِـَٔايَةٖۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَمَعَهُمۡ عَلَى ٱلۡهُدَىٰۚ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡجَٰهِلِينَ
Эй Пайғамбар, сизга уларнинг ёлғончига чиқараётганлари ва сиз олиб келган ҳақдан юз ўгираётганлари оғирлик қилаётган бўлса, қўлингиздан келса, Бизнинг ёрдамимизни кутмасдан, ўзингиз ер остидан бир йўл қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга ҳужжату далилларингизни келтираверинг. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни сиз олиб келган ҳидоят устида бирлаштириб қўйган бўларди. Лекин У Ўзи билган бир етук ҳикмат сабабли буни истамади. Шуни билмайдиган, англамайдиган жоҳиллардан бўлиб, улар иймон келтирмаганига ҳасрату надомат ила ўзингизни тугатиб қўйманг.
আৰবী তাফছীৰসমূহ:
এই পৃষ্ঠাৰ আয়াতসমূহৰ পৰা সংগৃহীত কিছুমান উপকাৰী তথ্য:
• من عدل الله تعالى أنه يجمع العابد والمعبود والتابع والمتبوع في عَرَصات القيامة ليشهد بعضهم على بعض.
Қиёматда обиду маъбудни, эргашувчию эргаштирувчини бир майдонга тўплаб, бир-бирлари билан кўриштириши Аллоҳнинг адолатидандир.

• ليس كل من يسمع القرآن ينتفع به، فربما يوجد حائل مثل ختم القلب أو الصَّمَم عن الانتفاع أو غير ذلك.
Қуръонга қулоқ солган ҳар бир одам ҳам ундан фойда олавермайди. Қалбнинг муҳрланиши, эшитишни ёқтирмаслик каби тўсиқлар бўлиши ҳам мумкин.

• بيان أن المشركين وإن كانوا يكذبون في الظاهر فهم يستيقنون في دواخلهم بصدق النبي عليه الصلاة والسلام.
Мушриклар гарчи зоҳирда Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқарган бўлсалар-да, аслида ичларида у зотнинг ёлғон гапирмаслигини жуда яхши билганлар.

• تسلية النبي عليه الصلاة والسلام ومواساته بإعلامه أن هذا التكذيب لم يقع له وحده، بل هي طريقة المشركين في معاملة الرسل السابقين.
Ёлғончига чиқариш фақат Пайғамбар алайҳиссаломдагина бўлмагани, мушрикларнинг ҳамма пайғамбарлар билан шундай муомала қилганларини айтиш билан у зотга тасалли бериляпти.

 
অৰ্থানুবাদ আয়াত: (35) ছুৰা: ছুৰা আল-আনআম
ছুৰাৰ তালিকা পৃষ্ঠা নং
 
আল-কোৰআনুল কাৰীমৰ অৰ্থানুবাদ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - অনুবাদসমূহৰ সূচীপত্ৰ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

বন্ধ