Qurani Kərimin mənaca tərcüməsi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Tərcumənin mündəricatı


Mənaların tərcüməsi Surə: əl-Məaric   Ayə:

Маъориж сураси

Surənin məqsədlərindən:
بيان حال وجزاء الخلق يوم القيامة.
Махлуқотларнинг қиёмат кунидаги аҳволи ва жазо ёки мукофот олишларининг баёни.

سَأَلَ سَآئِلُۢ بِعَذَابٖ وَاقِعٖ
Мушриклардан бири, мен ва қавмим устига келадиган ўша азоб келса-келақолсин, дея масхаралаб гап қотди. Ҳолбуки, бу азоб Қиёмат куни аниқ содир бўлади.
Ərəbcə təfsirlər:
لِّلۡكَٰفِرِينَ لَيۡسَ لَهُۥ دَافِعٞ
Бу азоб Аллоҳга куфр келтирганлар учун бўлиб, уни ҳеч ким тўхтатиб қололмайди.
Ərəbcə təfsirlər:
مِّنَ ٱللَّهِ ذِي ٱلۡمَعَارِجِ
Бу азоб юксак мақомлар, фазилатлар ва неъматлар соҳиби улуғ Аллоҳ томонидандир.
Ərəbcə təfsirlər:
تَعۡرُجُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٖ كَانَ مِقۡدَارُهُۥ خَمۡسِينَ أَلۡفَ سَنَةٖ
Жаброил ва бошқа фаришталар Қиёмат куни ўша мақомларга кўтариладилар. У кун эллик минг йилга тенг келадиган жуда узун кундир.
Ərəbcə təfsirlər:
فَٱصۡبِرۡ صَبۡرٗا جَمِيلًا
Эй Пайғамбар, чиройли сабр қилинг. Безовта бўлманг, шиква-шикоят қилманг.
Ərəbcə təfsirlər:
إِنَّهُمۡ يَرَوۡنَهُۥ بَعِيدٗا
Улар бу азобнинг бўлиши эҳтимолдан узоқ, амримаҳол деб биладилар.
Ərəbcə təfsirlər:
وَنَرَىٰهُ قَرِيبٗا
Биз эса унинг жуда яқинлигини ва содир бўлишида шубҳа йўқлигини биламиз.
Ərəbcə təfsirlər:
يَوۡمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلۡمُهۡلِ
У кунда осмон худди эритилган мис, тилла ва бошқа металлар каби бўлади.
Ərəbcə təfsirlər:
وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ
Тоғлар худди юнг каби енгил бўлиб қолади.
Ərəbcə təfsirlər:
وَلَا يَسۡـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمٗا
Бирон дўст яқинидан ҳол-аҳвол сўрамайди. Чунки ҳар ким ўзи билан ўзи бўлиб қолади.
Ərəbcə təfsirlər:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• تنزيه القرآن عن الشعر والكهانة.
Қуръони Каримни шеър ва коҳинликдан поклаш.

• خطر التَّقَوُّل على الله والافتراء عليه سبحانه.
Аллоҳ номидан гап тўқиш, шаънига ифтиро отишнинг хатарлилиги.

• الصبر الجميل الذي يحتسب فيه الأجر من الله ولا يُشكى لغيره.
Ажру савобни ёлғиз Аллоҳдан умид қилиб, Ундан бошқасига шиква-шикоят қилмасдан қилинган сабр чиройли сабрдир.

يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ
Одамларнинг ҳаммаси яқинларини очиқ-ойдин кўриб туради. Шундай бўлса-да, ҳолатнинг оғирлигидан ҳеч ким ҳеч кимдан ҳол-аҳвол сўрамайди. Дўзахга лойиқ бўлган киши эса азобдан қутулиш учун ўз ўрнига боласини бериб юборишни истайди.
Ərəbcə təfsirlər:
وَصَٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ
Хотини ва ака-укаларини ҳам фидо қилиб юборгиси келади.
Ərəbcə təfsirlər:
وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِي تُـٔۡوِيهِ
Қийинчиликларда унинг ёнида турган яқин қариндош-уруғларини ҳам қурбон қилиб юборишни истайди.
Ərəbcə təfsirlər:
وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا ثُمَّ يُنجِيهِ
Борингки, ер юзидаги барча инсонлару жинлар ва бошқаларни қурбон қилиб бўлса-да, ўшалар эвазига саломат қолишни, дўзах азобидан қутулишни умид қилади.
Ərəbcə təfsirlər:
كَلَّآۖ إِنَّهَا لَظَىٰ
Йўқ, бу осий умид қилган нарса ҳеч қачон бўлмайди. Охират олови ловиллаб ёнаётган оловдир.
Ərəbcə təfsirlər:
نَزَّاعَةٗ لِّلشَّوَىٰ
Олов ҳарорати ва алангасининг шиддатидан бош терисини шилиб олади.
Ərəbcə təfsirlər:
تَدۡعُواْ مَنۡ أَدۡبَرَ وَتَوَلَّىٰ
Бу олов ҳақдан юз ўгириб, иймон келтирмаган, амал қилмаган кимсаларни ўзига чорлайди.
Ərəbcə təfsirlər:
وَجَمَعَ فَأَوۡعَىٰٓ
Мол-дунёни тўплаб, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанган кимсаларни ҳам чақиради.
Ərəbcə təfsirlər:
۞ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا
Албатта инсон ҳирси кучли қилиб яратилгандир.
Ərəbcə təfsirlər:
إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعٗا
Унга касаллик ёки камбағаллик каби бир зарар етса, чидамсизлик қилади.
Ərəbcə təfsirlər:
وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَيۡرُ مَنُوعًا
Уни хурсанд қиладиган тўкин-сочинлик ва бойлик насиб этса, Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанади.
Ərəbcə təfsirlər:
إِلَّا ٱلۡمُصَلِّينَ
Намозхонлар бундан мустасно. Улар бундай шармандали сифатлардан холидирлар.
Ərəbcə təfsirlər:
ٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ دَآئِمُونَ
Улар намозларида барқарордирлар. Бошқа ишларга чалғимасдан, ўз вақтида адо қиладилар.
Ərəbcə təfsirlər:
وَٱلَّذِينَ فِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقّٞ مَّعۡلُومٞ
Уларнинг мол-мулкида ҳақдорларга бериладиган, фарз қилинган маълум бир улуш бордир.
Ərəbcə təfsirlər:
لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ
Кам таъминланган кишиларга сўрасалар ҳам, сўрамасалар ҳам инъом қиладилар.
Ərəbcə təfsirlər:
وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Улар Қиёмат кунини - Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига яраша ҳисоб-китоб қиладиган кунни тасдиқлайдиган кишилардир.
Ərəbcə təfsirlər:
وَٱلَّذِينَ هُم مِّنۡ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ
Улар қилган солиҳ амаллари бўлса-да, Парвардигорларининг азобидан мудом хавфсирайдиган кишилардир.
Ərəbcə təfsirlər:
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمۡ غَيۡرُ مَأۡمُونٖ
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг азоби хатарлидир. Оқил инсон хотиржам бўлиб қолмайди.
Ərəbcə təfsirlər:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ
Улар авратларини беркитиб, бузуқликлардан узоқ турадилар.
Ərəbcə təfsirlər:
إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ
Ўзларининг жуфти ҳалоллари ва қўл остиларидаги чўрилари бундан мустасно. Улар билан жинсий алоқада бўлганлари учун айбланмайдилар.
Ərəbcə təfsirlər:
فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ
Кимки, юқорида айтиб ўтилган жуфти ҳалоллари ва чўрилардан бошқасидан фойдаланишни истаса, Аллоҳ қўйган чегараларни бузган бўлади.
Ərəbcə təfsirlər:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ
Улар ўзларига омонат қилинган молиявий ашёлар, сирлар ва бошқа нарсаларни сақлайдилар. Шунингдек, одамлар билан қилган аҳд-паймонларида турадилар. Омонатга хиёнат қилмайдилар ва аҳдларини бузмайдилар.
Ərəbcə təfsirlər:
وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَٰدَٰتِهِمۡ قَآئِمُونَ
Улар гувоҳликларини талаб қилинганидек адо қиладилар. Уларнинг гувоҳликларига дўстлик ҳам, адоват ҳам таъсир қилмайди.
Ərəbcə təfsirlər:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ
Улар намозларини муҳофаза қиладилар, яъни ўз вақтида, таҳорат билан шошилмай адо этадилар. Уларни намоздан ҳеч нарса чалғитиб юбормайди.
Ərəbcə təfsirlər:
أُوْلَٰٓئِكَ فِي جَنَّٰتٖ مُّكۡرَمُونَ
Мана шу фазилатларга эга бўлганлар жаннатлардаги доимий неъматлар ва Аллоҳ таолонинг юзига боқиш бахтига эришиб, иззат-икромда бўладилар.
Ərəbcə təfsirlər:
فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ قِبَلَكَ مُهۡطِعِينَ
Эй Пайғамбар, сизни ёлғонга чиқариш учун шошиб-пишаётган қавмингиз мушрикларини сиз томонга нима чорлаяпти ўзи?!
Ərəbcə təfsirlər:
عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ
Сизни ўнгу-сўлингиздан тўда-тўда бўлиб ўраб олганлар?
Ərəbcə təfsirlər:
أَيَطۡمَعُ كُلُّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ أَن يُدۡخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٖ
Уларнинг ҳар бири кофирликларида содиқ бўлатуриб, Аллоҳ таоло уларни ноз-неъматга тўла жаннатга киритишини, жаннатнинг абадий неъматларидан баҳраманд этишини тама қиляптиларми?
Ərəbcə təfsirlər:
كَلَّآۖ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّمَّا يَعۡلَمُونَ
Уларнинг тасаввурлари хом хаёлдир. Биз уларни нимадан яратганимизни ўзлари яхши биладилар. Уларни ҳақир сувдан яратдик. Улар ўзларига ўзлари фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган даражада ожиздирлар. Шундай экан, қандай қилиб, бунчалар катта кетадилар?
Ərəbcə təfsirlər:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِرَبِّ ٱلۡمَشَٰرِقِ وَٱلۡمَغَٰرِبِ إِنَّا لَقَٰدِرُونَ
Аллоҳ таоло Ўзига, машриқу мағриблар Парвардигорига қасам ичиб, қуёшга, ойга ва бошқа юлдузларга қасам ичиб, албатта Биз қодирмиз, деди.
Ərəbcə təfsirlər:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• شدة عذاب النار حيث يود أهل النار أن ينجوا منها بكل وسيلة مما كانوا يعرفونه من وسائل الدنيا.
Дўзах азоби шу қадар шиддатлики, у ердагилар қандай қилиб бўлмасин, ундан қутулишни истаб қоладилар.

• الصلاة من أعظم ما تكفَّر به السيئات في الدنيا، ويتوقى بها من نار الآخرة.
Дунёда гуноҳларга каффорат бўладиган, охиратда эса дўзах азобидан сақлайдиган энг буюк ибодат намоздир.

• الخوف من عذاب الله دافع للعمل الصالح.
Аллоҳ азобидан хавфсираш солиҳ амалларга турткидир.

عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرٗا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ
Уларни ҳалок қилиб, ўрнига Аллоҳга итоат қилувчи кишиларни алмаштириб қўйишдан ожиз эмасмиз. Уларни йўқ қилиб, ўрниларига бошқаларини келтиришни хоҳлаган пайтимизда мағлуб бўлиб ҳам қолмаймиз.
Ərəbcə təfsirlər:
فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ
Эй Пайғамбар, уларни тарк қилинг! То Қуръонда ваъда қилинган Қиёмат кунига рўбарў бўлгунларича ботил ва залолатга ботиб, дунё ҳаётида ўйнаб-кулиб юраверсинлар.
Ərəbcə təfsirlər:
يَوۡمَ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ سِرَاعٗا كَأَنَّهُمۡ إِلَىٰ نُصُبٖ يُوفِضُونَ
У куни худди марра сари чопаётган мусобақачилардек, қабрларидан шошиб чиқиб келурлар.
Ərəbcə təfsirlər:
خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۚ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ
Нигоҳлари ерга қадалган, ўзларини хору зорлик эгаллаган бўлади. Бу кун дунё ҳаётида ваъда қилинган, улар эса назар-писанд қилмаган кундир.
Ərəbcə təfsirlər:
Bu səhifədə olan ayələrdən faydalar:
• خطر الغفلة عن الآخرة.
Охиратдан ғафлатда қолиш нақадар хатарли.

• عبادة الله وتقواه سبب لغفران الذنوب.
Аллоҳга ибодат қилиш ва Ундан қўрқиш гуноҳлар кечирилишига олиб боради.

• الاستمرار في الدعوة وتنويع أساليبها حق واجب على الدعاة.
Даъватда бардавом бўлиш ва турли хил услубларни қўллаш даъватчилар зиммасидаги бурч ва вазифадир.

 
Mənaların tərcüməsi Surə: əl-Məaric
Surələrin mündəricatı Səhifənin rəqəmi
 
Qurani Kərimin mənaca tərcüməsi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Tərcumənin mündəricatı

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Bağlamaq