3. Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ (қонун) (Қиёмат Кунигача) белгаланган муддат билан яратдик. Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни, Охиратдаги азобдан) юз ўгирувчидирлар (уни инкор қилгувчидирлар).
4. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар берингиз — менга кўрсатинглар-чи, улар Ердан нимани яратганлар?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни, аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!»
8. Ёки улар («Қуръонни Муҳаммаднинг) ўзи тўқиб олган», дейдиларми?! Айтинг: «Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда, сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирон нарса(ни дафъ қилиш)га эга бўла олмассизлар (яъни, у ҳолда Аллоҳнинг Ўзи Унинг шаънига ёлғон тўқиганим учун мени ҳеч ким қайтара олмайдиган азоб билан жазолаган бўлур эди. Бас, мен сизлардан эмас, балки Аллоҳ таолодан қўрққаним сабабли сизларга Ҳақ ваҳийни келтирмоқдаман)! У сизлар киришаётган нарсани (яъни, Қуръонни «бир сеҳр, бир уйдирма» деяётганларингизни) жуда яхши билгувчидир. Унинг Ўзи мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир. У мағфиратли, меҳрибон Зотдир».
9. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен пайғамбарлардан янги — биринчиси эмасман (яъни, мендан аввал ҳам Аллоҳнинг пайғамбарлари ўтган-ку, нега сизлар менинг пайғамбарлигимга ҳайрон бўлиб, инкор қилмоқдасизлар?!) Мен (келажакда) на ўзимга ва на сизларга нима қилинишини билмасман (яъни, ғайбдан хабардор эмасман). Мен фақат ўзимга ваҳий қилинадиган нарсага эргашурман. Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчидирман».
10. Айтинг: («Эй мушриклар), хабар берингиз-чи, агар (ушбу Қуръон) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва Бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Аллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, иймон келтирса-ю, сизлар (унга иймон келтиришдан) кибр-ҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!»
И з о ҳ. Муфассирлар айтишларича, «Бани Исроил қавмидан бўлган гувоҳ» — яҳудий Абдуллоҳ ибн Салом бўлиб, у киши Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларига келиб, Қуръони Карим оятларини эшитгач ва бир неча саволларига Расулуллоҳдан аниқ жавоблар олгач, дарҳол Қуръоннинг илоҳий Китоб эканига, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига иймон келтирган экан.
11. Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотлар ҳақида «Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида, (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур эдилар», дедилар. Улар ўзлари (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир», дерлар.
И з о ҳ. Маълумки, аввал-бошда Ислом динини Аммор, Билол, Суҳайб ва Хаббоб каби камбағал-бечоралар қабул қилган эдилар. Шунинг учун зодагон мушриклар юқоридаги сўзларни айтдилар.
12. У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди. Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золим-кофир бўлган кимсаларни (Охират азобидан) огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун (нозил қилингандир).
15. Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлиб, қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Энди қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: «Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимга ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман», деди.
И з о ҳ. Ушбу ояти каримада яна ҳар бир инсонни ота-онага яхшилик қилишга буюрилди. Табиий бир савол туғилиши мумкин: Нега Қуръонда ота-онага меҳр-мурувват кўрсатиш вожиб эканлиги бот-бот уқтирилади-ю, фарзандларга меҳрибонлик қилишга буюрилган оятлар деярли учрамайди? Каломуллоҳни синчиклаб ўқиб-ўрганган киши ундан юқоридаги саволга жавоб топа олади: Қуръонда бирон беҳуда жумла ёки сўз йўқдир. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни комил инсон қилиб тарбиялаш учун қайси фармонни неча марта такрорлаш лозим бўлса, уни шунча марта нозил қилган. Негаки, Яратган Ўз бандаларининг жисмоний жиҳатларидан ҳам, руҳоний хусусиятларидан ҳам жуда яхши огоҳдир. Масалан, У зот ота-онага, хусусан онага ўз фарзандларига нисбатан шундай меҳр ато этганки, она учун энг оғир, ҳатто таҳликали давр бўлган ҳомиладорлик ва кўз ёриш даври ҳамда чақалоқни эмизиб, тарбиялаш йиллари ота-она ҳаётидаги энг бахтли дамлардир. Бинобарин, ота-онани (албатта улар агар маънавиятдан ажраб ваҳшийлик даражасига тушиб кетган бўлсалар) фарзандга яхшилик қилишга буюраверишнинг ўзи ортиқча бир ишдир. Аммо фарзандлар эса ёшликларига бориб ёки ўзларининг ўғил-қизлари билан овора бўлишиб, ортларидаги ота-оналарига бепарво бўлиб қолишлари мумкин. Шунинг учун Қуръон фарзандларни тез-тез ота-она олдидаги бурчларини адо этишга даъват қилади. Юқоридаги оятнинг давомида камолот ёши бўлмиш қирқ ёшга етган мусулмони комил киши учун Аллоҳ таолодан қандай тилак-истаклар сўраш лойиқ эканлиги баён қилинди. Энди қуйидаги оятда ана шундай хислат эгалари бўлган мўмин-мусулмонларнинг келажак-оқибатлари ҳақида хабар берилади.
16. Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир.
18. Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларнинг устига ўзларидан илгари ўтган инсу-жинсдан иборат (кофир) умматлар қаторида (азоб) Сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта улар зиён кўргувчи бўлдилар.
19. (Мўминлар ва кофирлардан) ҳар бири учун ўзлари қилган амаллари сабабли даража-мартабалар бордир. Чунки (Аллоҳ) уларга қилган амалларини(нг мукофот ва жазоларини) комил қилиб берур ва уларга зулм қилинмас.
20. Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган Кунда (уларга дейилур): «Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни ҳаёти дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди Бугун Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз бўлганларингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланурсизлар».
23. У айтди: «(Азоб келар вақтнинг) билими ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Мен сизларга ўзим элчи қилиб юборилган динни етказурман. Лекин мен сизларни нодон қавм эканлигингизни кўрмоқдаман».
24. Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач: «Бу бизларга ёмғир келтиргувчи булутдир», дедилар. «Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса — бир бўронки, унда аламли азоб бордир.
25. У Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон (ҳалок) қилур. Бас, (у бўрон келиб, Од қабиласидаги кофирларнинг ўзларини ҳам, мол-ҳолларини ҳам ҳалок қилди. Барчалари қирилиб битиб), тонг отганида, фақат уларнинг уй-жойларигина кўзга ташланар эди. Биз жиноятчи-осий қавмни мана шундай жазолаймиз.
26. Ҳолбуки, (эй Макка аҳли), Биз уларни (мол-дунё ва куч-қувват жиҳатидан) сизларни қодир қилмаган нарсаларга қодир қилган эдик ва уларга ҳам қулоқ, кўз ва диллар (ато) қилган эдик. (Лекин) улар Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини инкор этганлари учун уларга қулоқ-кўзлари ҳам, диллари ҳам бирон фойда бермади (яъни, Ҳақ йўлни кўриб-идрок қила олмадилар). Ва уларни ўзлари масхара қилиб кулган нарсалари (Аллоҳнинг азоби) ўраб олди.
28. Ахир ўзлари Аллоҳни қўйиб, (Аллоҳга) яқин қиладиган «худо»лар, деб ушлаб олган — сиғинган бутлари (ҳалокатдан қутулишлари учун) уларга ёрдам берсалар бўлмасмиди?! Йўқ, у (бутлар мушриклардан ёрдамга муҳтож бўлган вақтларида) ғойиб бўлиб қолишди. Бу (яъни, бутлар бутпарастларни Аллоҳга яқин қилади, деган ақида) уларнинг уйдирмаларидир ва (Аллоҳ шаънига) тўқиб олган бўҳтонларидир.
29. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига бир неча бор жин тоифасининг вакиллари келиб, Қуръонни тинглаб кетган эканлар. Мазкур оятдаги воқеа шулардан бири бўлиб, уни келтиришдан мурод Макка мушрикларини огоҳлантиришдир. Гўё уларга: «Инсон тоифасидан бўлмаган жинлар Қуръонни бир бор эшитишлари биланоқ унга иймон келтириб, бошқа жинларни ҳам иймонга даъват қилиш учун кетсалар-у, сизлар ўзларингизнинг тилингиздаги Қуръонга ва ўз тоифангиздан бўлган пайғамбарга иймон келтирмай кофирлигингизча қолсангизлар!», дейилмоқда. Қуйидаги оятларда жинларнинг ўз қавмлари олдига бориб, Қуръон хабарини етказганлари баён қилинади.
32. Ким Аллоҳга даъват қилгувчи (даъвати)ни қабул қилмаса, бас, у Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳдан) ўзга (Унинг азобидан қутқаргувчи) «дўстлар» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар».
33. Ахир улар (Охиратда қайта тирилиш ҳақ эканини инкор қилгувчи кимсалар) осмонлар ва Ерни яратган, уларни яратишга ожизлик қилиб қолмаган зот — Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодир эканлигини (ўйлаб) кўрмадиларми?! Йўқ, албатта (Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодирдир). Зеро, У зот барча нарсага қодирдир.
35. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ҳам (ўтган) пайғамбарлар орасидаги сабот-матонат эгалари сабр қилганларидек, (мушрикларнинг озор-азиятларига) сабр қилинг ва уларга (тушадиган азоб)ни шоштирманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган Кунда гўё (бу дунёда) фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қолурлар! (Бу Аллоҳ томонидан нозил қилинган) бир баёнот-хабардир. Бас, фақат итоатсиз қавмгина ҳалок қилинур.
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - Uzbek translation - Alauddin Mansour - Translations’ Index
Translation of the Quran meanings into Uzbek by Alauddin Mansour, printed in 1430 H. Notice: Some referred translated verses corrected by Rowwad Translation Center. The original translation is available for suggestions, continuous evaluation and development.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
Search results:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".