Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Translations’ Index


Translation of the meanings Ayah: (106) Surah: An-Nahl
مَن كَفَرَ بِٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ إِيمَٰنِهِۦٓ إِلَّا مَنۡ أُكۡرِهَ وَقَلۡبُهُۥ مُطۡمَئِنُّۢ بِٱلۡإِيمَٰنِ وَلَٰكِن مَّن شَرَحَ بِٱلۡكُفۡرِ صَدۡرٗا فَعَلَيۡهِمۡ غَضَبٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ
Ким иймон келтирганидан кейин яна кофир бўлса, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади. Фақат мажбур қилинган, тили билангина куфр калимасини айтиб, қалби эса иймон билан ором олиб турган кимса бундан мустасно. Лекин кимлар қалбини куфрга очиб берсалар, бажонидил уни қабул қилсалар, муртад бўлсалар, уларнинг устига Аллоҳ тарафидан бир ғазаб ёғилур ва улар учун улкан азоб бордир.
Arabic explanations of the Qur’an:
Benefits of the verses in this page:
• الترخيص للمُكرَه بالنطق بالكفر ظاهرًا مع اطمئنان القلب بالإيمان.
Мажбур қилинган пайтда дил иймонга тўла бўлган ҳолда тил билан куфр калимасини айтишга рухсат этилган.

• المرتدون استوجبوا غضب الله وعذابه؛ لأنهم استحبوا الحياة الدنيا على الآخرة، وحرموا من هداية الله، وطبع الله على قلوبهم وسمعهم وأبصارهم، وجعلوا من الغافلين عما يراد بهم من العذاب الشديد يوم القيامة.
Муртадлар ўзларига ўзлари Аллоҳнинг ғазаби ва азобини тилаб олган бадбахтлардир. Чунки улар дунё ҳаётини охиратдан афзал кўриб, Аллоҳнинг ҳидоятидан маҳрум бўлдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳам, қулоқларини ҳам, кўзларини ҳам муҳрлаб қўйди. Энди улар Қиёмат куни уларни қаттиқ азоб кутаётганидан бехабар ғофиллардир.

• كَتَبَ الله المغفرة والرحمة للذين آمنوا، وهاجروا من بعد ما فتنوا، وصبروا على الجهاد.
Аллоҳ мағфират ва раҳматни иймон келтирган, фитналарга йўлиққанларидан кейин ҳижрат қилган ва жиҳод машаққатларига сабр қилган зотлар учун битиб қўйган.

 
Translation of the meanings Ayah: (106) Surah: An-Nahl
Surahs’ Index Page Number
 
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Translations’ Index

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

close