Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Translations’ Index


Translation of the meanings Ayah: (87) Surah: Al-Baqarah
وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ وَقَفَّيۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ بِٱلرُّسُلِۖ وَءَاتَيۡنَا عِيسَى ٱبۡنَ مَرۡيَمَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَأَيَّدۡنَٰهُ بِرُوحِ ٱلۡقُدُسِۗ أَفَكُلَّمَا جَآءَكُمۡ رَسُولُۢ بِمَا لَا تَهۡوَىٰٓ أَنفُسُكُمُ ٱسۡتَكۡبَرۡتُمۡ فَفَرِيقٗا كَذَّبۡتُمۡ وَفَرِيقٗا تَقۡتُلُونَ
Мусога Тавротни бериб, ортидан бир неча пайғамбарларни эргаштирдик. Ийсо ибн Марямга эса ўликларни тирилтириш, туғма кўр ва моховларни даволаш каби пайғамбарлигини тасдиқловчи оят-аломатларни ато этдик ва уни Жаброил алайҳиссалом билан қўллаб-қувватладик. Эй Бани Исроил, сизларга Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳавойи нафсингизга тўғри келмайдиган ҳукмларни олиб келганида кибрланиб, улардан бир гуруҳини ёлғончига чиқариб, бошқасини эса ўлдириб юбораверасизларми?
Arabic explanations of the Qur’an:
Benefits of the verses in this page:
• من أعظم الكفر: الإيمان ببعض ما أنزل الله والكفر ببعضه؛ لأن فاعل ذلك قد جعل إلهه هواه.
Аллоҳ нозил қилган ишларнинг бирига иймон келтириб, бошқасини инкор қилиш куфрнинг энг улкан кўринишларидан бири. Зеро, шундай қилган киши ўз ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олган бўлади.

• عِظَم ما بلغه اليهود من العناد، واتباع الهوى، والتلاعب بما أنزل الله تعالى.
Яҳудлар саркашликда, ҳавойи нафсга тобе бўлишда ва Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан ўйнашишда нақадар улкан гуноҳга ботдилар!

• فضل الله تعالى ورحمته بخلقه، حيث تابع عليهم إرسال الرسل وإنزال الكتب لهدايتهم للرشاد.
Аллоҳнинг Ўз бандаларига фазлу марҳамати чексиз. Шунда ҳам У Зот уларни тўғри йўлга солиш учун кетма-кет пайғамбарлар юбораверди.

• أن الله يعاقب المعرضين عن الهدى المعاندين لأوامره بالطبع على قلوبهم وطردهم من رحمته؛ فلا يهتدون إلى الحق، ولا يعملون به.
Аллоҳ ҳидоятдан юз ўгириб, буйруқларини инкор қилган одамларни қалбларини муҳрлаш ва Ўз раҳматидан мосуво қилиш билан жазолайди. Бас, улар ҳақиқат сари асло йўл топа олмаслар ва ақлларини ҳам ишлата билмаслар.

 
Translation of the meanings Ayah: (87) Surah: Al-Baqarah
Surahs’ Index Page Number
 
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Translations’ Index

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

close