Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Translations’ Index


Translation of the meanings Ayah: (179) Surah: Āl-‘Imrān
مَّا كَانَ ٱللَّهُ لِيَذَرَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ عَلَىٰ مَآ أَنتُمۡ عَلَيۡهِ حَتَّىٰ يَمِيزَ ٱلۡخَبِيثَ مِنَ ٱلطَّيِّبِۗ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيُطۡلِعَكُمۡ عَلَى ٱلۡغَيۡبِ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَجۡتَبِي مِن رُّسُلِهِۦ مَن يَشَآءُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرُسُلِهِۦۚ وَإِن تُؤۡمِنُواْ وَتَتَّقُواْ فَلَكُمۡ أَجۡرٌ عَظِيمٞ
Эй мўминлар, чин мўмин ким-у, мунофиқ ким экани аниқ билинмасдан, турли вазифалару синовлар орқали пок мўминни нопок мунофиқдан ажратиб олмасдан, сизларни шу аҳволингизга ташлаб қўйиш Аллоҳнинг ҳикматидан эмас. Сизларни ғайбдан хабардор қилиб, мўминни мунофиқдан ажратиб оладиган билимдан хабардор қилиш ҳам Аллоҳнинг ҳикматидан эмас. Аллоҳ Ўзи истаган пайғамбарини танлаб олиб, уни айрим ғайб ишларидан хабардор қилади. Чунончи, Муҳаммад алайҳиссаломни мунофиқлар аҳволидан хабар қилганди. Шундай экан, Аллоҳ ва Расулига чин дилдан иймон келтиринглар. Ҳақиқий мўмин бўлиб, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилсангизлар, сизлар учун Аллоҳнинг ҳузурида буюк савоб бордир.
Arabic explanations of the Qur’an:
Benefits of the verses in this page:
• ينبغي للمؤمن ألا يلتفت إلى تخويف الشيطان له بأعوانه وأنصاره من الكافرين، فإن الأمر كله لله تعالى.
Мўмин киши шайтоннинг кофир ёрдамчилари билан қўрқитишига парво қилмасин. Чунки ҳамма иш Аллоҳ таолонинг Қўлида.

• لا ينبغي للعبد أن يغتر بإمهال الله له، بل عليه المبادرة إلى التوبة، ما دام في زمن المهلة قبل فواتها.
Банда Аллоҳнинг тек қўйиб қўйганига алданиб қолмасин! Фурсат қўлдан кетмасидан олдин тез тавбага ошиқсин!

• البخيل الذي يمنع فضل الله عليه إنما يضر نفسه بحرمانها المتاجرة مع الله الكريم الوهاب، وتعريضها للعقوبة يوم القيامة.
Аллоҳнинг фазлу карами ила берган молидан Аллоҳнинг ҳақини - закотни бермасдан бахиллик қилган одам фақат ўзига зарар қилади. Энг саховатли, энг карами кенг Зот билан савдо қилиб, қўлга киритиши мумкин бўлган олам-олам фойдалардан қуруқ қолади. Боз устига қиёмат кунида азобга гирифтор бўлади.

 
Translation of the meanings Ayah: (179) Surah: Āl-‘Imrān
Surahs’ Index Page Number
 
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Translations’ Index

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

close