Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Translations’ Index


Translation of the meanings Ayah: (15) Surah: Al-Ahqāf
وَوَصَّيۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيۡهِ إِحۡسَٰنًاۖ حَمَلَتۡهُ أُمُّهُۥ كُرۡهٗا وَوَضَعَتۡهُ كُرۡهٗاۖ وَحَمۡلُهُۥ وَفِصَٰلُهُۥ ثَلَٰثُونَ شَهۡرًاۚ حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَبَلَغَ أَرۡبَعِينَ سَنَةٗ قَالَ رَبِّ أَوۡزِعۡنِيٓ أَنۡ أَشۡكُرَ نِعۡمَتَكَ ٱلَّتِيٓ أَنۡعَمۡتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَٰلِدَيَّ وَأَنۡ أَعۡمَلَ صَٰلِحٗا تَرۡضَىٰهُ وَأَصۡلِحۡ لِي فِي ذُرِّيَّتِيٓۖ إِنِّي تُبۡتُ إِلَيۡكَ وَإِنِّي مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ
Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик, қаттиқ тайинладик. Уларга ҳаётлик чоғларида ҳам яхшилик қилсинлар, вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилсинлар. Уларга яхшилик қилиш шариатга зид бўлмаган ишлар доирасида бўлади. Хусусан, онасига яхшилик қилсин. Онаси уни не-не машаққатлар билан қорнида кўтариб юрди ва не-не машаққатлар билан туғди. Унинг ҳомиладор бўлишидан то гўдакни сутдан чиқаргунига қадар бўлган муддат ўттиз ойдир. Энди у ақлий ва жисмоний жиҳатдан вояга етиб, қирқ ёшга кирганида шундай деди: "Парвардигорим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр айлашимга ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амал қилишимга илҳом бер! Амалимни қабул айла! Мен учун зурриётимни солиҳлардан қил! Гуноҳларимдан Сенга тавба қилдим! Мен Сенга итоат этадиган, буйруқларингга бўйсунадиган бандаларингданман!"
Arabic explanations of the Qur’an:
Benefits of the verses in this page:
• بيان مكانة بِرِّ الوالدين في الإسلام، بخاصة في حق الأم، والتحذير من العقوق.
Оятларда ота-онага, айниқса, онага яхшилик қилишнинг Исломдаги ўрни баён қилиняпти ва уларга оқ бўлишдан эҳтиётлантириляпти.

• بيان خطر التوسع في ملاذّ الدنيا؛ لأنها تشغل عن الآخرة.
Дунё лаззатларига берилиб кетиш ўта хатарлидир. Чунки бу иш охират учун тайёргарлик кўришдан чалғитиб юборади.

• بيان الوعيد الشديد لأصحاب الكبر والفسوق.
Такаббурлик ва фосиқлик қилганларга қаттиқ азоб ваъда қилинган.

 
Translation of the meanings Ayah: (15) Surah: Al-Ahqāf
Surahs’ Index Page Number
 
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Translations’ Index

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

close