Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Translations’ Index


Translation of the meanings Ayah: (108) Surah: Al-An‘ām
وَلَا تَسُبُّواْ ٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ فَيَسُبُّواْ ٱللَّهَ عَدۡوَۢا بِغَيۡرِ عِلۡمٖۗ كَذَٰلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمۡ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّهِم مَّرۡجِعُهُمۡ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Эй мўминлар, мушриклар ибодат қиладиган бут-санамларни қаттиқ ҳам, юмшоқ ҳам ҳақорат қилманглар. Токи, мушриклар ҳам нондонликларига бориб, жавоб тарзида Аллоҳни ҳақорат қилиб қўймасинлар. Уларга ўзларининг залолатлари безаб кўрсатилганидек, ҳар бир умматга амалларини яхши бўлсин, ёмон бўлсин, чиройли қилиб кўрсатдик. Шу билан улар ўзларига чиройли кўринган ишларни қила-қила Қиёмат куни Парвардигорлари ҳузурига келурлар ва амалларига яраша жазо ёки мукофотларини олурлар.
Arabic explanations of the Qur’an:
Benefits of the verses in this page:
• تنزيه الله تعالى عن الظلم الذي ترسِّخُه عقيدة (الجَبْر)، وبيان أن كفر العباد وشركهم أمر يحدث باختيارهم.
Жабария ақидаси қўллаб-қувватлайдиган зулмдан Аллоҳнинг поклиги ва бандаларнинг куфр ва ширк келтиришлари ўз ихтиёрлари билан бўлиши баён қилиняпти.

• ليس بمقدور نبي من الأنبياء أن يأتي بآية من عند نفسه، أو متى شاء، بل ذلك أمر مردود لله تعالى، فهو القادر وحده على ذلك، وهو الحكيم الذي يُقَدِّر نوع الآية ووقت إظهارها.
Бирон пайғамбар бирон оятни ўзича келтира олмайди. Бу иш тўла Аллоҳнинг Қўлидадир. Бу ишга ёлғиз Угина қодирдир. У қандай оятни қайси вақтда кўрсатиш кераклигини жуда яхши биладиган Ҳаким Зотдир.

• النهي عن سب آلهة المشركين حذرًا من مفسدة أكبر وهي التعدي بالسب على جناب رب العالمين.
Мушрикларнинг худоларини сўкишдан қайтариляпти. Токи, ундан-да каттароқ фасод рўй бермасин, яъни, улар ҳам ҳадларидан ошиб, оламлар Парвардигорини сўкиб қўймасинлар.

• قد يحول الله سبحانه وتعالى بين العبد والهداية، ويُصرِّف بصره وقلبه على غير الطاعة؛ عقوبة له على اختياره الكفر.
Гоҳида Аллоҳ банда билан ҳидоят орасини тўсиб, унинг кўзи ва қалбини тоатдан буриб қўяди. Бу бандага куфрни танлагани учун берилган жазодир.

 
Translation of the meanings Ayah: (108) Surah: Al-An‘ām
Surahs’ Index Page Number
 
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Translations’ Index

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

close