Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Translations’ Index


Translation of the meanings Ayah: (153) Surah: Al-A‘rāf
وَٱلَّذِينَ عَمِلُواْ ٱلسَّيِّـَٔاتِ ثُمَّ تَابُواْ مِنۢ بَعۡدِهَا وَءَامَنُوٓاْ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعۡدِهَا لَغَفُورٞ رَّحِيمٞ
Аллоҳга ширк келтириш ва бошқа гуноҳларни содир этган кимсалар Аллоҳга тавба қилиб, иймон келтирсалар ва қилиб юрган гуноҳларидан тийилсалар, бас, эй Пайғамбар, Парвардигорингиз ширкдан иймонга, гуноҳдан эса итоатга ўтган кимсалар учун Кечиримли ва Шафқатли Зотдир.
Arabic explanations of the Qur’an:
Benefits of the verses in this page:
• في الآيات دليل على أن الخطأ في الاجتهاد مع وضوح الأدلة لا يعذر فيه صاحبه عند إجراء الأحكام عليه، وهو ما يسميه الفقهاء بالتأويل البعيد.
Мазкур оятларда далиллар очиқ-ойдин кўриниб турган бўлса-да, ижтиҳодда хато қилиш ҳукмлар ижро этилаётган пайтда ижтиҳод соҳибини маъзурга айлантирмайди. Буни фақиҳлар "узоқ таъвил", деб номлайдилар.

• من آداب الدعاء البدء بالنفس، حيث بدأ موسى عليه السلام دعاءه فطلب المغفرة لنفسه تأدُّبًا مع الله فيما ظهر عليه من الغضب، ثم طلب المغفرة لأخيه فيما عسى أن يكون قد ظهر منه من تفريط أو تساهل في رَدْع عَبَدة العجل عن ذلك.
Дуо қилаётганда ўзидан бошлаш дуо одобларидандир. Масалан, Мусо алайҳиссалом олдин ўзига, кейин эса акаси Ҳорунга мағфират сўради. Ўзи ҳақида ғазабланган пайтида гуноҳкор бўлиб қолдим, деб ўйлаган бўлса, акаси ҳақида қавмини бузоққа ибодат қилишдан қайтаришда бепарво бўлиб қолмадимикин, деган хавотирга борди.

• التحذير من الغضب وسلطته على عقل الشخص؛ ولذلك نسب الله للغضب فعل السكوت كأنه هو الآمر والناهي.
Ғазабдан ва унинг ақл устидан ғолиб келишидан огоҳлантириляпти. Шунинг учун Аллоҳ гўё ғазабнинг ўзи буюриб, ўзи қайтаргандек, "ғазаб жим бўлиб қолди", деди.

• ضرورة التوقي من غضب الله، وخوف بطشه، فانظر إلى مقام موسى عليه السلام عند ربه، وانظر خشيته من غضب ربه.
Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиш зарурлиги айтиляпти. Мусо алайҳиссаломнинг Парвардигори ҳузурида қандай туришига, У Зотнинг ғазабидан қандай қўрқишига қаранг.

 
Translation of the meanings Ayah: (153) Surah: Al-A‘rāf
Surahs’ Index Page Number
 
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Translations’ Index

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

close