Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Translations’ Index


Translation of the meanings Ayah: (54) Surah: Al-A‘rāf
إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Эй одамлар, Парвардигорингиз осмонлару ерни олти кунда йўқдан бор қилган, кейин эса Ўзининг жалолатига лойиқ бир тарзда (биз унинг қандайлигини билмаймиз) Аршга кўтарилган, кеча зулматини кундуз ёруғлиги ила, кундуз ёруғлигини эса кеча зулмати ила кетказадиган Аллоҳдир. Кеча билан кундуз тинимсиз алмашиб турадилар. Бири кетса, бири келади. У Зот қуёшни яратди, ойни яратди, юлдузларни Ўз амрига бўйсунадиган қилиб яратди. Огоҳ бўлингки, ҳамма яратиш ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзга яратувчи йўқдир. Ҳамма амру фармон ҳам ёлғиз Уникидир. У Зотнинг яхшилиги ва эҳсони беҳисобдир. Ўзи жалол ва камол сифатлари ила тавсифланмишдир. У оламлар Парвардигоридир.
Arabic explanations of the Qur’an:
Benefits of the verses in this page:
• القرآن الكريم كتاب هداية فيه تفصيل ما تحتاج إليه البشرية، رحمة من الله وهداية لمن أقبل عليه بقلب صادق.
Қуръони карим ҳидоят китобидир. Унда башариятга керакли бўлган ҳамма нарса батафсил баён қилинган. У чин кўнгилдан ўқиган одам учун Аллоҳ тарафидан бўлган бир раҳмат ва ҳидоятдир.

• خلق الله السماوات والأرض في ستة أيام لحكمة أرادها سبحانه، ولو شاء لقال لها: كوني فكانت.
Аллоҳ Ўзи билган бир ҳикмат билан осмонлару ерни олти кунда яратди. Агар истаганида бу ишни "Бўл", деган бир фармоннинг ўзи билан амалга ошириб қўя оларди.

• يتعين على المؤمنين دعاء الله تعالى بكل خشوع وتضرع حتى يستجيب لهم بفضله.
Дуо Аллоҳнинг фазли ила ижобат бўлиши учун банда уни ўзини пастга олиб, эгилиб, ялиниб қилмоғи лозим.

• الفساد في الأرض بكل صوره وأشكاله منهيٌّ عنه.
Ердаги бузғунчиликнинг ҳар қандай тури, ҳар қандай шакли тақиқланган.

 
Translation of the meanings Ayah: (54) Surah: Al-A‘rāf
Surahs’ Index Page Number
 
Translation of the Meanings of the Noble Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Translations’ Index

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

close