5. Биз эса у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб, барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз.
6. Яна уларни ўша ерда барқарор қилиб, Фиръавн ва (унинг вазири) Ҳомонга ҳамда икковининг лашкарларига (Бани Исроил) томонидан ўзлари қўрқувчи бўлган нарсани (яъни, мулку-давлатлари қўлларидан кетиб, ҳукму салтанат Бани Исроил қавмининг қўлига ўтишини) кўрсатиб қўйишни (истаймиз).
7. Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Бас, қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганингни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга (яъни, тирик ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз».
8. Бас, уни Фиръавн хонадони (ўсиб-улғайгач), ўзларига душман ва ғам-ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилгувчи бўлдилар.
9. Фиръавннинг хотини (унга): «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, унинг бизларга нафи тегса ёки уни бола қилиб олсак», деди. Улар (ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак қўлида эканини) сезмаган ҳолларида (уни бола қилиб олдилар).
10. Мусо (дарёда оқиб кетгач), онасининг қалби бўм-бўш бўлиб қолди. Агар Биз («Мусони ўзингга қайтарурмиз», деган ваъдамизга) иймон келтиргувчилардан бўлиши учун унинг кўнглини хотиржам қилмаганимизда, албатта, у (Мусо ўзининг ўғли эканини) очиб қўйган бўлур эди.
12. Биз аввал (Мусога барча) эмизгувчи аёлларни ҳаром қилдик (бас, у бирон аёлни эммади), шунда (унинг опаси келиб): «Мен сизларга унга кафил бўлиб (эмизадиган) ва унга холис (тарбия берадиган) бир оилани кўрсатайми?», деди.
13. Шундай қилиб, Биз (Мусонинг онасининг) кўзлари шодланиши ва ғам чекмаслиги учун ҳамда Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун уни онасига қайтардик. Лекин кўп (одамлар Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини) билмайдилар.
15. (Кунлардан бирида Мусо) шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатда бўлган (пешин) пайтида кирган эди, унда икки киши урушаётганини кўрди. (Улардан) бири ўз гуруҳидан (яъни, Бани Исроил қавмидан) ва бири душманидан (яъни, Қибтийлардан) эди. (Бас, Мусонинг) гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб қўйди. (Сўнг қилиб қўйган ишидан пушаймон бўлиб), деди: «Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у йўлдан ургувчи очиқ душмандир».
16. (Кейин Аллоҳга илтижо қилиб), деди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, мен ўз жонимга жабр қилиб қўйдим. Энди Ўзинг мени мағфират қилгин». Бас, (Аллоҳ) уни мағфират қилди. Албатта Унинг Ўзигина мағфират қилгувчи, меҳрибондир.
18. Бас, у эрта тонгда шаҳарда қўрқувга тушиб, (бирон кори ҳолга) кўз тутган ҳолда кетаётган эди, баногоҳ кеча ундан ёрдам сўраган (Бани Исроил қавмидан бўлган) кимса яна (бир Қибтий билан урушаётганини ва яна) уни ёрдамга чақираётганини (кўрди). Мусо унга деди: «Дарҳақиқат, сен аниқ гумроҳдирсан».
19. Энди у ўзларига душман бўлган кимсани (яъни, Қибтийни) ушламоқчи бўлган эди, (Мусо энди мени урмоқчи шекилли, деб гумон қилган Бани Исроилдан бўлган кимса): «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби (бугун) мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен фақат Ер юзида жабру зулм қилгувчи бўлмоқчисан. Сен ислоҳ қилгувчилардан бўлишни истамайсан», деди.
И з о ҳ. Нақл қилинишича, Мусо алайҳиссалом ўртага тушиб Қибтий билан Исроилийни ажратиб қўйгач, бир кун илгари ўлдирилган қабиладошининг қотили Мусо эканидан хабар топган Қибтий бориб Фиръавн ва унинг одамларига бу ҳақда сўзлаб беради. Шунда Фиръавн Мусо алайҳиссаломни қатл қилишга амр қилиб, уни топиб келиши учун одамларни юборади. Лекин Қибтийлар орасидаги бир диёнатли киши келиб, Мусони бу ҳақда огоҳлантириб қўяди. Қуйидаги оятда шу тўғрисида ҳикоя қилинади.
20. Шаҳарнинг нариги тарафидан бир киши шошганча келиб: «Эй Мусо, (Фиръавн) одамлари сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, сен (бу шаҳардан) чиқиб кетгин. Албатта мен сенга холис бўлган кишилардандирман», деди.
21. Бас, у қўрқувга тушиб, (ортидан етиб келиб қолишларига) кўз тутган ҳолда у ердан чиқиб, деди: «Парвардигорим, Ўзинг менга бу золим қавмдан нажот бергин».
24. Шунда (Мусо) уларга (қўйларини) суғориб берди. Сўнгра (бир четдаги дарахт) соясига бориб (ўтириб), деди: «Парвардигорим, мен Ўзинг мен учун нима яхшилик (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман».
И з о ҳ. Муфассирлар ёзишларича, ҳазрати Мусо алайҳиссалом Фиръавн қавмидан ёлғиз, бечора, оч ва даҳшатга тушган ҳолда қочиб чиққанларида айтдиларки: «Парвардигор, ёлғизман, хастаман, бечораман!» Шунда у кишига жавоб бўлди: «Эй Мусо! Мендек дўсти бўлмаган киши ёлғиздир, Мендек табиби бўлмаган одам хастадир, Мен билан алоқасини узган кимса бечорадир». Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ўз дўстларини ёлғизлатиб қўймаслиги ҳақида қуйидаги оятларда ҳикоя қилинади. Мусо алайҳиссалом қўйларини суғориб берган икки қиз Шуъайб пайғамбарнинг қизлари эди. Кексайиб қолган Шуъайб алайҳиссалом қизларининг ҳар кунги одатларидан эртароқ қайтиб келганларидан ҳайрон бўлиб, бунинг сабабини сўраганларида, улар бир нотаниш йигит қўйларини суғориб берганини айтадилар. Шунда у зот қизларидан бирини Мусони чақириб келиш учун юборадилар.
25. Бас, улардан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сени бизларга (қўйларимизни) суғориб берганинг ҳақини бериш учун чақирмоқда», деди. Бас, қачонки (Мусо Шуъайбнинг ҳузурига) келиб, унга ўз қиссасини сўйлаб бергач, у: «Қўрқмагин. Сен у золим қавмдан нажот топдинг», деди.
27. (Шуъайб) айтди: «(Эй Мусо, агар рози бўлсанг), менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Энди агар ўн йилни тўлатсанг (яъни, тўла ўн йил ишлаб берсанг), сен томонингдан (бизга марҳамат бўлур). Мен сени қийнашни истамайман. Иншоаллоҳ, сен менинг солиҳ кишилардан эканлигимни кўрурсан».
28. (Мусо) деди: «Мана шу сен билан менинг ўртамиздаги (битимдир). Икки муддатдан қай бирини адо қилсам бас, менга зўрлик қилинмас. Аллоҳ айтаётган сўзимизга гувоҳдир».
29. Энди қачонки Мусо (келишилган) муддатни ўтаб, аҳли-оиласи билан (Миср томон) йўлга тушгач, Тур (тоғи) тарафдан бир оловни кўриб қолди. У аҳли-оиласига: «Сизлар кутиб туринглар. Аниқки мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд сизларга бирон хабар ёки исиниб олишларингиз учун у оловдан чўғ олиб келсам», деди.
32. Қўлингни чўнтагингга солгин, бирон зиён-дардсиз оппоқ бўлиб чиқур ва қанотингни (яъни, қўлингни) қўрқувдан (яъни, агар бу мўъжизалардан қўрқиб кетсанг қўлтиғингга) қисиб олгин (у яна ўз ҳолига қайтур). Бас, шу иккиси (яъни, асо билан қўл) Парвардигоринг томонидан Фиръавн ва унинг одамларига икки ҳужжатдир. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлдилар».
34. Оғам Ҳорун мендан кўра тили гўёроқдир. Бас, уни мен билан бирга мени тасдиқлайдиган ёрдамчи қилиб юборгин. Чунки мени улар ёлғончи қилишларидан қўрқурман».
37. Мусо айтди: «Парвардигорим ким Ўзининг ҳузуридан ҳидоят келтирганини ҳам, Охират диёридаги оқибат кимнинг фойдасига бўлишини ҳам жуда яхши билгувчидир. Албатта золим кимсалар нажот топмас».
38. Фиръавн: «Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билган эмасман. Бас, сен, эй Ҳомон, лойни пишириб, (ғишт қуйиб) мен учун бир баланд қаср бино қил, шоядки мен (унинг устига чиқиб) Мусонинг худосини кўрсам. Албатта, мен уни ёлғончи кимсалардан деб ўйламоқдадирман», деди.
39. У (Фиръавн) ҳам, унинг лашкарлари ҳам (иймон келтирмасликлари билан) Ер юзида ноҳақ кибру-ҳаво қилдилар ва ўзларини Бизга қайтарилмайдилар, деб гумон қилдилар.
43. Аниқки Биз аввалги аср-авлодларни (кофирликлари сабабли) ҳалок қилганимиздан кейин Мусога одамлар учун нур, ҳидоят ва раҳмат бўлган Китоб ато этдик. Шояд улар эслатма-ибрат олсалар.
44. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз Мусога ишни (яъни, пайғамбарликни) ҳукм қилган пайтда сиз (Тур тоғининг) ғарб томонида (Биз Мусо билан ваъдалашган жойда турган) эмас эдингиз ва гувоҳлардан ҳам бўлган эмас эдингиз.
46. Биз (Мусога) нидо қилган пайтда сиз Турнинг ёнида бўлган эмас эдингиз. Лекин (сиз) Парвардигорингиз томонидан раҳмат бўлиб, сиздан илгари бирон огоҳлантиргувчи келмаган бир қавмни огоҳлантириш учун (пайғамбар қилиндингиз). Шояд улар эслатма-ибрат олсалар.
49. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «У ҳолда агар ростгўй бўлсанглар, сизлар Аллоҳ ҳузуридан у икки (Китобдан) кўра тўғрироқ бўлган бирон китоб келтиринглар, мен унга эргашурман».
50. Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки улар фақат ҳавойи нафсларигагина эргашурлар. Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Албатта, Аллоҳ бундай золим қавмни хидоят қилмас.
54. Ана ўша зотларга (дину-иймон йўлида) сабр-тоқат қилганлари сабабли ажр-мукофотлари қайта-қайта ато этилур. Улар яхшилик (яъни, сабр-тоқат) билан ёмонликни (яъни, кофирларнинг озорларини) дафъ қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.
56. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир.
И з о ҳ. Ушбу оят Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг амакилари Абу Толиб ҳақида нозил бўлгандир. Маълумки, Абу Толиб Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни болалик чоғларидан бошлаб ўз оталиғига олиб то умрининг охиригача ҳам у зотга ҳомийлик қилган бўлса-да, ўзи Исломга кирмаган эди. Абу Толиб пайғамбаримизни ўз ўғлидек яхши кўрар ва у зотни мудом бошқа мушрикларнинг хуружларидан ҳимоя қилиб келар эди. Шунинг учун ҳам унга ўлим соати яқинлашганида, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом уни кофир ҳолда ўлиб кетишини истамай: «Эй амаки, «Ла илоҳа иллаллоҳ» денг, мен Қиёмат Кунида сизни мўмин ҳолда вафот қилган деб гувоҳлик берай», деганларида, у: «Мен сенинг йўлинг ҳақ эканлигини биламан, аммо одамлар: «Абу Толиб ўлимдан қўрқиб иймон келтирди», дейишларини хоҳламайман», деб жавоб берган экан. Шунда, ўзининг суюкли амакиси дунёдан беиймон кўз юмаётганидан беҳад ғам-ғуссага тўлган пайғамбарига Ҳақ таоло юқоридаги оятни нозил қилган.
57. Улар (яъни, Қурайш кофирлари): «(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар бизлар сен билан бирга Тўғри Йўлга эргашсак, ўз еримиздан ажралурмиз», дедилар. Ахир Биз уларга тинч-осойишта Ҳарамни макон қилиб бермадикми?! Барча нарсанинг мева-ҳосиллари Бизнинг даргоҳимиздан ризқу рўз бўлган ҳолда ўша жойга йиғилади-ку! Лекин уларнинг кўплари (буни) билмаслар.
59. Парвардигорингиз то барча қишлоқ-шаҳарларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича, (у қишлоқ-шаҳарларни) ҳалок қилугувчи бўлмади. Биз қишлоқ-шаҳарларни фақат уларнинг аҳолиси золим — кофир бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлдик.
60. Сизларга берилган нарсалар фақат ҳаёти дунёнинг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги (ажру-мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир ақл юргизмайсизларми?!
61. Ахир Биз гўзал ваъда (жаннат) ваъда қилган, бас, унга эришган киши, Биз ҳаёти дунё матосидан озгина фойдалантириб, сўнгра Қиёмат Кунида (мангу азобга) дучор қилингувчилардан бўлган кимса каби бўлурми?!
68. Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир. Аллоҳ уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир.
70. У (ёлғиз) Аллоҳдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Аввалу охирда (яъни, дунё-ю Охиратда) ҳамду сано (ёлғиз) Унинг учундир. Ҳукм Унинг (ҳукмидир). Ва (барчаларингиз) ёлғиз Унга қайтарилурсизлар.
73. (Аллоҳ) сизлар учун кеча ва кундузни унга (яъни, кечада) ором олишларингиз, (кундузи эса) Унинг фазл-ризқидан исташларингиз ва шукр қилишларингиз учун пайдо қилиб қўйгани Унинг раҳмат — марҳаматидандир.
75. Биз (у кунда) ҳар бир умматдан бир гувоҳни (яъни, пайғамбарни) чиқариб, (уларга «Аллоҳ ёлғиз эмас», деб келтирган ширкларингиз ҳақ бўлса қани) ҳужжат-далилларингизни келтиринглар-чи», дедик. Бас, улар (худолик) ҳаққи-ҳуқуқи (ёлғиз Аллоҳники эканини) билдилар ва ўзлари тўқиб олган «худолари» эса улардан ғойиб бўлди.
76. Албатта, Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавмдошларига) кибру-ҳаво қилди. Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоатга ҳам оғирлиқ қиладиган нарсаларни ато этган эдик. Ўшанда қавмдошлари унга: «Ховлиқмагин, чунки Аллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас.
77. Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) Охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (Аллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил. Ерда (зулму-зўравонлик билан) бузғунчилик қилишга уринма. Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас», деганларида.
78. У: «Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас»), деди. Ахир у ўзидан аввалги асрлар-авлодлардан, ундан кўра қувватлироқ ва жамғармаси ҳам кўпроқ (қанчадан-қанча) кимсаларни Аллоҳ ҳалок қилганини билмасми?! У жиноятчи кимсалардан гуноҳлари ҳақида сўралмас ҳам, (балки улар ҳеч қандай сўроқ-саволсиз дўзахга ташланурлар)!
80. Илм-маъфират ато этилган кишилар эса: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! У (савобга) фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар», дедилар.
81. Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам (ерга) ютдирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳдан ёрдам берадиган ўзга бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади.
82. Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб (Ўзи хоҳлаган бандаларининг ризқини) танг қилиб берар экан-да. Агар Аллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (ерга) ютдирган бўлур эди. Воажаб, кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да», деб қолдилар.
84. Ким яхшилик билан келса, бас, унинг учун (қилган яхшилигидан) яхшироқ (мукофот бўлур). Ким ёмонлик билан келса, бас, ёмонликлар қилган кимсалар фақат ўзлари қилган ёмонликлари билангина жазоланадилар.
85. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта сизга (ушбу) Қуръонни (яъни, уни тиловат қилишни унга амал қилишни ва уни умматларингизга (етказишни) фарз қилган зот, шак-шубҳасиз, сизни бир қайтадиган жойга (Маккага) қайтаргувчидир. (Мушрикларга) айтинг: «Парвардигорим, ҳидоят келтирган кишиларни ҳам, очиқ-равшан залолатдаги кимсаларни ҳам жуда яхши билгувчидир».
И з о ҳ. Муфассирлар ёзишларича, ушбу оят Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кетаётганларида, йўлда Жуҳфа деган жойга қўниб, ўзлари ташлаб чиқиб кетаётган ватанлари Маккани қўмсаган вақтларида нозил бўлган экан.
88. Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! Ҳеч қандай илоҳ йўқ магар Унинг Ўзигина бордир. Барча нарса ҳалок бўлгувчидир, магар Унинг Ўзигина (мангудир). Ҳукм Унинг (ҳукмидир), ва (барчаларингиз) ёлғиз Унга қайтарилурсизлар.
Traducción de los significados del Sagrado Corán - Traducción al uzbeko - Alauddin Mansur - Índice de traducciones
Traducción de los significados del Sagrado Corán al idioma uzbeko, Traducida por Alauddin Mansur. Año de impresión: 1430 H.
Observación: La Traducción de unos versículos fue corregida por el Centro Rowad Al-Taryamah. Y se puede tener acceso a la traducción original con el propósito de sugerencia, evaluación y desarrollo constante.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
Resultados de la búsqueda:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".