Check out the new design

ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (71) سوره: یونس
۞ وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ نُوحٍ إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦ يَٰقَوۡمِ إِن كَانَ كَبُرَ عَلَيۡكُم مَّقَامِي وَتَذۡكِيرِي بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ فَعَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلۡتُ فَأَجۡمِعُوٓاْ أَمۡرَكُمۡ وَشُرَكَآءَكُمۡ ثُمَّ لَا يَكُنۡ أَمۡرُكُمۡ عَلَيۡكُمۡ غُمَّةٗ ثُمَّ ٱقۡضُوٓاْ إِلَيَّ وَلَا تُنظِرُونِ
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаётган мушрикларга Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссасини сўзлаб беринг. У қавмига шундай деганди: "Эй қавмим, агар менинг орангизда туришим сизларга оғирлик қилаётган бўлса, Аллоҳнинг оятларини эслатаётганим, насиҳатим малол келаётган бўлса ва мени ўлдиришга қарор қилган бўлсангиз, мен ёлғиз Аллоҳгагина таянаман. У Зот сизнинг макру ҳийлангизни пучга чиқарур. Ишингизни пухта қилиб, мени ўлдиришга чоғланаверинг, худоларингизни ёрдамга чақиришни ҳам унутманг. Кейин макрингиз махфий сир бўлмай қолади. Мени ўлдириш режасини тузиб бўлганингиздан кейин бир лаҳза ҳам кечиктирмай ишга киришаверинг.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• سلاح المؤمن في مواجهة أعدائه هو التوكل على الله.
Душманга қарши туришда мўминнинг қуроли Аллоҳга таваккул қилишдир.

• الإصرار على الكفر والتكذيب بالرسل يوجب الختم على القلوب فلا تؤمن أبدًا.
Саркашлик билан пайғамбарларни тан олмай, куфрда туриб олиш қалбнинг муҳрланишига олиб боради. Муҳрланган қалбга ҳеч қачон иймон кирмайди.

• حال أعداء الرسل واحد، فهم دائما يصفون الهدى بالسحر أو الكذب.
Пайғамбарларнинг душманлари доим бир хил бўлганлар. Улар ҳидоятни ё сеҳр, ёки ёлғон, дея тавсифлаганлар.

• إن الساحر لا يفلح أبدًا.
Сеҳргар ҳеч қачон муваффақият қозонмас.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (71) سوره: یونس
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم - لیست ترجمه ها

مركز تفسير و پژوهش‌های قرآنى آن را منتشر كرده است.

بستن