ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (101) سوره: سوره هود
وَمَا ظَلَمۡنَٰهُمۡ وَلَٰكِن ظَلَمُوٓاْ أَنفُسَهُمۡۖ فَمَآ أَغۡنَتۡ عَنۡهُمۡ ءَالِهَتُهُمُ ٱلَّتِي يَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مِن شَيۡءٖ لَّمَّا جَآءَ أَمۡرُ رَبِّكَۖ وَمَا زَادُوهُمۡ غَيۡرَ تَتۡبِيبٖ
Эй Пайғамбар, улар ҳалокат сари борар эканлар, Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилиб, Аллоҳга куфр келтирдилар ва шу билан ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отдилар. Парвардигорингизнинг уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармони келган пайтда Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган худолари уларга асқотмади, уларни бошларига тушган азобдан қутқариб қолмади. Худолари уларга зарар ва ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмади.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• التحذير من اتّباع رؤساء الشر والفساد، وبيان شؤم اتباعهم في الدارين.
Ёвузлик ва фасод сари бошлайдиган раҳбарларга эргашишдан огоҳлантирилиб, уларга эргашиш ҳар икки дунёда фалокатга олиб бориши уқтириляпти.

• تنزه الله تعالى عن الظلم في إهلاك أهل الشرك والمعاصي.
Мушрик ва осийларни ҳалок қилишда Аллоҳ таоло зулмдан пок.

• لا تنفع آلهة المشركين عابديها يوم القيامة، ولا تدفع عنهم العذاب.
Қиёмат куни мушрикларга худолари ёрдам бера олмайди. Уларни азобдан қутқаролмайди.

• انقسام الناس يوم القيامة إلى: سعيد خالد في الجنان، وشقي خالد في النيران.
Қиёмат куни одамлар икки турга бўлиниб, бахтлилар жаннатларга, бахтсизлар эса дўзахларга кирадилар.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (101) سوره: سوره هود
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن