ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (100) سوره: سوره يوسف
وَرَفَعَ أَبَوَيۡهِ عَلَى ٱلۡعَرۡشِ وَخَرُّواْ لَهُۥ سُجَّدٗاۖ وَقَالَ يَٰٓأَبَتِ هَٰذَا تَأۡوِيلُ رُءۡيَٰيَ مِن قَبۡلُ قَدۡ جَعَلَهَا رَبِّي حَقّٗاۖ وَقَدۡ أَحۡسَنَ بِيٓ إِذۡ أَخۡرَجَنِي مِنَ ٱلسِّجۡنِ وَجَآءَ بِكُم مِّنَ ٱلۡبَدۡوِ مِنۢ بَعۡدِ أَن نَّزَغَ ٱلشَّيۡطَٰنُ بَيۡنِي وَبَيۡنَ إِخۡوَتِيٓۚ إِنَّ رَبِّي لَطِيفٞ لِّمَا يَشَآءُۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡعَلِيمُ ٱلۡحَكِيمُ
Ота-онасига ўзи ўтирган тахтдан жой берди. Унга ота-онаси ҳам, ўн битта оға-иниси ҳам сажда қилиб салом бердилар. Бу ибодат саждаси эмас, эҳтиром саждаси эди. Шу билан Аллоҳ Юсуф алайҳиссалом кўрган тушни рўёбга чиқарди. Шу боис Юсуф алайҳиссалом ота-онасига шундай деди: "Сизларнинг менга сажда қилиб салом беришингиз, олдин кўрганим ва сизга айтиб берганим тушнинг таъбиридир. Парвардигорим уни рўёбга чиқарди. Қамоқдан чиқишим, шайтон мен билан оға-иниларим орасини бузганидан кейин, йиллар ўтиб, сизларни қишлоқдан бу ерга келишингиз, Парвардигоримнинг ишидир, менга қилган яхшилигидир. Албатта Парвардигорим истаган тадбирини қила оладиган латиф Зотдир. У, бандаларининг аҳволидан хабардор ва ҳикмат билан тадбир қиладиган ҳаким Зотдир".
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• بر الوالدين وتبجيلهما وتكريمهما واجب، ومن ذلك المسارعة بالبشارة لهما فيما يدخل السرور عليهما.
Ота-онага яхшилик қилиш, уларни улуғлаш, эъзозлаш вожиб. Дилларига тезроқ хурсандликни етказиш учун уларга хушхабар юбориш ҳам шулар жумласидандир.

• التحذير من نزغ الشيطان، ومن الذي يسعى بالوقيعة بين الأحباب؛ ليفرق بينهم.
Шайтоннинг васвасасидан, дўстларни бир-биридан ажратиб юбориш учун улар орасига низо уруғини сочишидан огоҳлантириляпти.

• مهما ارتفع العبد في دينه أو دنياه فإنَّ ذلك كله مرجعه إلى تفضّل الله تعالى وإنعامه عليه.
Банда ўзининг дини ё дунёсида ҳар қанча баланд мартабага кўтарилмасин, ҳаммаси Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан бўлади.

• سؤال الله حسن الخاتمة والسلامة والفوز يوم القيامة والالتحاق برفقة الصالحين في الجنان.
Аллоҳдан ҳусни хотимани, гўзал тарзда якун топишни, Қиёмат кунида нажотга эришиб, жаннатларда солиҳлар билан бўлишни сўрамоқ лозим.

• من فضل الله تعالى أنه يُطْلع أنبياءه على بعض من أمور الغيب لغايات وحكم.
Аллоҳ фазлу марҳамат кўрсатиб, пайғамбарларини айрим ғайб ишларидан огоҳ этади. Бунинг остида ўзига хос мақсадлар ва ҳикматлар ётади, албатта.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (100) سوره: سوره يوسف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن