ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (76) سوره: سوره يوسف
فَبَدَأَ بِأَوۡعِيَتِهِمۡ قَبۡلَ وِعَآءِ أَخِيهِ ثُمَّ ٱسۡتَخۡرَجَهَا مِن وِعَآءِ أَخِيهِۚ كَذَٰلِكَ كِدۡنَا لِيُوسُفَۖ مَا كَانَ لِيَأۡخُذَ أَخَاهُ فِي دِينِ ٱلۡمَلِكِ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ نَرۡفَعُ دَرَجَٰتٖ مَّن نَّشَآءُۗ وَفَوۡقَ كُلِّ ذِي عِلۡمٍ عَلِيمٞ
Карвонни Юсуфга қайтариб олиб келиб, идишларини тафтиш қила бошладилар. Ҳийлани ошкор қилиб қўймаслик учун укасининг идишини тафтиш қилишдан олдин бошқа акаларининг идишларини тафтиш қилдилар. Кейин укасининг идишини тафтиш қилиб, ўлчагични ўша ердан топиб олдилар. Биз Юсуф учун ўлчагични укасининг идишига солиб қўйиш ҳийласини ишлатганимиздек, уни ўзларининг юртларидаги қонун-қоидага кўра қул қилиб олиш ҳийласини ҳам ишлатдик. Подшоҳнинг жазо турида эса бу нарса йўқ бўлиб, унда ўғрига дарра урилар ва товон тўлатилар эди. Лекин ҳар доим Аллоҳ хоҳлагани бўлади. У Зот ҳар ишга Қодир. Биз Ўзимиз истаган банданинг даражасини худди Юсуфдек кўтариб қўяверамиз. Ҳар бир илмли одам устида ундан кўра билимдонроқ бордир. Ҳамма илмлар устида ҳамма-ҳамма нарсани билгувчи Аллоҳнинг илми бордир.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• جواز الحيلة التي يُتَوصَّل بها لإحقاق الحق، بشرط عدم الإضرار بالغير.
Ҳақни қарор топтириш учун бошқага зарар етказмаслик шарти билан ҳийла ишлатиш жоиз.

• يجوز لصاحب الضالة أو الحاجة الضائعة رصد جُعْل «مكافأة» مع تعيين قدره وصفته لمن عاونه على ردها.
Бирон нарсасини йўқотиб қўйган одам, топиб берган одамга фалонча мукофот бераман, дейиши жоиз. Бунда мукофотнинг тури ва миқдори аниқ айтилиши керак.

• التغافل عن الأذى والإسرار به في النفس من محاسن الأخلاق.
Бировдан етаётган озорни ичга ютиб, яшириб кетавериш гўзал хулқлардандир.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (76) سوره: سوره يوسف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن