ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (17) سوره: سوره رعد
أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَسَالَتۡ أَوۡدِيَةُۢ بِقَدَرِهَا فَٱحۡتَمَلَ ٱلسَّيۡلُ زَبَدٗا رَّابِيٗاۖ وَمِمَّا يُوقِدُونَ عَلَيۡهِ فِي ٱلنَّارِ ٱبۡتِغَآءَ حِلۡيَةٍ أَوۡ مَتَٰعٖ زَبَدٞ مِّثۡلُهُۥۚ كَذَٰلِكَ يَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ وَٱلۡبَٰطِلَۚ فَأَمَّا ٱلزَّبَدُ فَيَذۡهَبُ جُفَآءٗۖ وَأَمَّا مَا يَنفَعُ ٱلنَّاسَ فَيَمۡكُثُ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ كَذَٰلِكَ يَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡأَمۡثَالَ
Аллоҳ ботилнинг йўқ бўлиб кетиши ва ҳақнинг боқий қолишига бир масал зарб қилди. Осмондан ёққан ёмғир ўзига яраша жилғалар бўлиб оқади. Сел сув устида кўпикларни ҳам кўтариб келади. Бу бир масал. Яна бир масал шуки, тақинчоқлар, асбоб-ускуналар ясаш учун маъданлар ўтда ёқиб эритилади ва улардан ҳам кўпик, чиқинди ҳосил бўлади. Аллоҳ шу икки мисол орқали ҳақ билан ботилни баён қиляпти. Ботил ана шу кўпик каби бўлиб, ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Ҳақ эса тоза сув каби замин узра қолади. Одамлар ундан ичадилар, ҳайвонларини, экинларини суғорадилар. Маъдандаги чиқинди ҳам ташлаб юборилади. Тақинчоқдан эса одамлар фойдаланадилар. Аллоҳ худди шу икки масал каби кўп масалларни зарб этади. Токи, ҳақ билан ботил очиқ-ойдин кўринсин.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• بيان ضلال المشركين في دعوتهم واستغاثتهم بغير الله تعالى، وتشبيه حالهم بحال من يريد الشرب فيبسط يده للماء بلا تناول له، وليس بشارب مع هذه الحالة؛ لكونه لم يتخذ وسيلة صحيحة لذلك.
Мушрикларнинг Аллоҳ таолодан бошқага дуо қилишлари, бошқадан мадад сўрашлари залолат экани баён қилиниб, бу иш сув ичмоқчи бўлган одамнинг сувга қўлини узатиб, бироқ унга ета олмаганига ўхшатиляпти. Бу билан у мақсадига етолмайди, сув ичолмайди. Чунки у мақсадга олиб борадиган тўғри йўлни танламади.

• أن من وسائل الإيضاح في القرآن: ضرب الأمثال وهي تقرب المعقول من المحسوس، وتعطي صورة ذهنية تعين على فهم المراد.
Қуъондаги тушунтириш, масалани ёритиб бериш воситаларидан бири масал зарб этишдир. Масал зарб этиш ақл билан идрок этиладиган ишни ҳис орқали билиш мумкин бўлган ишга яқинлаштириб, кўзланган маънони англашга ёрдам берадиган тасаввурни беришдир.

• إثبات سجود جميع الكائنات لله تعالى طوعًا، أو كرهًا بما تمليه الفطرة من الخضوع له سبحانه.
Коинотдаги ҳамма-ҳамма нарсалар ўз табиати тақозоси билан Аллоҳ таолога ихтиёрий ёки мажбурий тарзда сажда қилади, бўйсунади.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (17) سوره: سوره رعد
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن