ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (30) سوره: سوره رعد
كَذَٰلِكَ أَرۡسَلۡنَٰكَ فِيٓ أُمَّةٖ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهَآ أُمَمٞ لِّتَتۡلُوَاْ عَلَيۡهِمُ ٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَهُمۡ يَكۡفُرُونَ بِٱلرَّحۡمَٰنِۚ قُلۡ هُوَ رَبِّي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَلَيۡهِ تَوَكَّلۡتُ وَإِلَيۡهِ مَتَابِ
Эй Пайғамбар, олдинги умматларга пайғамбарлар юборганимиздек, сизни ҳам ўз умматингизга пайғамбар қилиб юбордик. Токи, уларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръонни ўқиб берасиз. Сизнинг ҳақ эканингизни исботлашга унинг ўзи кифоядир. Лекин қавмингизнинг аҳволи бошқача бўлади. Улар бу оятни инкор этадилар. Чунки улар Раҳмонга куфр келтирадилар, Унга бошқа нарсаларни шерик қиладилар. Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизлар Раҳмонга ширк келтиряпсизлар. Ҳобуки, У менинг Парвардигоримдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ҳамма ишларимда Унгагина суяндим ва тавба қилиб борар жойим ҳам ёлғиз Унгадир".
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• أن الأصل في كل كتاب منزل أنه جاء للهداية، وليس لاستنزال الآيات، فذاك أمر لله تعالى يقدره متى شاء وكيف شاء.
Аслида нозил қилинган ҳар бир китоб мўъжиза кўрсатиш эмас, одамларни ҳидоят қилиш учун келган. Мўъжизани эса Аллоҳ Ўзи истаган вақтида Ўзи истаган тарзда беради.

• تسلية الله تعالى للنبي صلى الله عليه وسلم، وإحاطته علمًا أن ما يسلكه معه المشركون من طرق التكذيب، واجهه أنبياء سابقون.
Мушрикларнинг олдинги пайғамбарларни ҳам ёлғончига чиқарганлари ҳақидаги хабарни билдириб қўйиш билан Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга тасалли беряпти.

• يصل الشيطان في إضلال بعض العباد إلى أن يزين لهم ما يعملونه من المعاصي والإفساد.
Шайтон айрим бандаларни адаштириш учун уларнинг гуноҳлари ва бузуқликларини чиройли қилиб кўрсатишга эришади.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (30) سوره: سوره رعد
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن