ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (115) سوره: سوره نحل
إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡمَيۡتَةَ وَٱلدَّمَ وَلَحۡمَ ٱلۡخِنزِيرِ وَمَآ أُهِلَّ لِغَيۡرِ ٱللَّهِ بِهِۦۖ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ غَيۡرَ بَاغٖ وَلَا عَادٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ
Аллоҳ сизларга ўзи ўлган ўлимтик, оққан қон, тўнғизнинг ҳамма ёғи ва Аллоҳдан бошқанинг номига сўйилган ҳайвоннигина ҳаром қилди. Буларнинг ҳаром қилиниши ихтиёрий ҳолатларга тегишли. Энди ким мазкур нарсалардан бирини ейишга мажбур бўлиб қолса ва ўзи истамаган ҳолида ҳаддидан ошмасдан еса, бас, унга гуноҳ бўлмайди. Чунки Аллоҳ кечиримлидирки, унинг еганини кечиради ва меҳрибондирки, зарурат туғилиб қолган ўринларда улардан ейишга рухсат беради.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• الجزاء من جنس العمل؛ فإن أهل القرية لما بطروا النعمة بُدِّلوا بنقيضها، وهو مَحْقُها وسَلْبُها ووقعوا في شدة الجوع بعد الشبع، وفي الخوف والهلع بعد الأمن والاطمئنان، وفي قلة موارد العيش بعد الكفاية.
Ҳар ким эканини ўради. Шаҳар аҳолиси неъматнинг қадрига етмадилар, шукр қилиш ўрнига нонкўрлик қилдилар. Шу билан унинг олиб қўйилишига ўзлари сабабчи бўлдилар. Натижада тўқлик очликка, тинчлик-хотиржамлик қўрқув-ваҳимага, фаровонлик етишмовчиликка айланди.

• وجوب الإيمان بالله وبالرسل، وعبادة الله وحده، وشكره على نعمه وآلائه الكثيرة، وأن العذاب الإلهي لاحقٌ بكل من كفر بالله وعصاه، وجحد نعمة الله عليه.
Аллоҳга, пайғамбарларга иймон келтириш, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, берган сон-саноқсиз неъматларига шукр қилиш вожибдир. Илоҳий азоб Аллоҳга куфр келтирган, осийлик қилган, неъматларига нонкўрлик қилган кимсалар бошига тушади.

• الله تعالى لم يحرم علينا إلا الخبائث تفضلًا منه، وصيانة عن كل مُسْتَقْذَر.
Аллоҳ Ўз фазлу марҳамати ила бизга фақат нопок нарсаларнигина ҳаром қилди ва бу билан бизни нопокликдан асради.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (115) سوره: سوره نحل
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن