ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (14) سوره: سوره كهف
وَرَبَطۡنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ إِذۡ قَامُواْ فَقَالُواْ رَبُّنَا رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ لَن نَّدۡعُوَاْ مِن دُونِهِۦٓ إِلَٰهٗاۖ لَّقَدۡ قُلۡنَآ إِذٗا شَطَطًا
Уларнинг қалбларини иймон билан мустаҳкам, барқарор қилдик. Уларга ватандан ҳижрат қилиш машаққатларига сабр ато этдик. Шунда улар кофир подшоҳ қўл остида туриб, шундай дедилар: "Биз иймон келтирган Парвардигор осмонлару ернинг Парвардигоридир. Ундан ўзга сохта илоҳларга ҳаргиз ибодат қилмасмиз. Ундан Ўзга илоҳларга ибодат қиладиган бўлсак, ноҳақ гапни айтган бўлиб қоламиз".
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• الداعي إلى الله عليه التبليغ والسعي بغاية ما يمكنه، مع التوكل على الله في ذلك، فإن اهتدوا فبها ونعمت، وإلا فلا يحزن ولا يأسف.
Аллоҳга чақирадиган даъватчининг иши етказиб қўйиш, имкон қадар ҳаракат қилиш ва бу ишда Аллоҳга таянишдир. Унинг даъватини эшитган одамлар ҳидоят топсалар, нур устига нур. Ҳидоят топмасалар, хафа бўлмасин, афсусланмасин.

• في العلم بمقدار لبث أصحاب الكهف، ضبط للحساب، ومعرفة لكمال قدرة الله تعالى وحكمته ورحمته.
Ғорга кириб кетган йигитларнинг у ерда қанча бўлганларини билишда ҳисобни билиш ҳамда Аллоҳ таолонинг қудрати, ҳикмати ва раҳмати нақадар бепоён эканини билиш мужассамдир.

• في الآيات دليل صريح على الفرار بالدين وهجرة الأهل والبنين والقرابات والأصدقاء والأوطان والأموال؛ خوف الفتنة.
Оятларда фитна хавфи туғилган пайтда одам ўз динини ҳимоя қилиш учун оиласи, бола-чақаси, қариндошлари, дўстлари ва юртидан ҳижрат қилиб кетиши лозимлигига очиқ далил бор.

• ضرورة الاهتمام بتربية الشباب؛ لأنهم أزكى قلوبًا، وأنقى أفئدة، وأكثر حماسة، وعليهم تقوم نهضة الأمم.
Ёшларнинг тарбиясига эътибор қаратиш жуда муҳим. Чунки улар қалби пок, кучи ичига сиғмаган, зукко қатламдирки, умматларнинг тикланиши айнан ўшаларга қараб бўлади.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (14) سوره: سوره كهف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن