ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (28) سوره: سوره كهف
وَٱصۡبِرۡ نَفۡسَكَ مَعَ ٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ رَبَّهُم بِٱلۡغَدَوٰةِ وَٱلۡعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجۡهَهُۥۖ وَلَا تَعۡدُ عَيۡنَاكَ عَنۡهُمۡ تُرِيدُ زِينَةَ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۖ وَلَا تُطِعۡ مَنۡ أَغۡفَلۡنَا قَلۡبَهُۥ عَن ذِكۡرِنَا وَٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ وَكَانَ أَمۡرُهُۥ فُرُطٗا
Парвардигорларига Унинг Юзини истаб, кечаю кундуз ихлос билан ибодат ва дуо қиладиган зотлар билан бирга бўлишда матонатли бўлинг. Дунё ҳаётининг зеб-зийнатига учиб, бойлар ва обрўлиларга яқин бўлишни истаб, улардан кўзларингизни бурманг. Шундай кимсалар борки, Биз уларнинг қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб, муҳрлаб қўйганмиз. Улар сизга камбағалларни олдингиздан қувишни буюрадилар. Улар Парвардигорларига эмас, ҳавойи-нафсларига эргашадилар ва уларнинг иши ҳамма нарсани зое қилишдир. Сиз уларга итоат этманг.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• فضيلة صحبة الأخيار، ومجاهدة النفس على صحبتهم ومخالطتهم وإن كانوا فقراء؛ فإن في صحبتهم من الفوائد ما لا يُحْصَى.
Оятларда яхшиларга эш бўлишнинг нақадар яхшилиги ҳақида гап боряпти. Гарчи улар фақирлар бўлса-да, одам ўзини қийнаб-мажбурлаб бўлса ҳам айнан уларга ҳамроҳ бўлмоғи лозим. Зеро, уларнинг суҳбатида битмас-туганмас манфаатлар бор.

• كثرة الذكر مع حضور القلب سبب للبركة في الأعمار والأوقات.
Одамнинг тил учида эмас, дил-дилидан Аллоҳни ёдга олиши умрининг, вақтининг баракали бўлишига олиб боради.

• قاعدتا الثواب وأساس النجاة: الإيمان مع العمل الصالح؛ لأن الله رتب عليهما الثواب في الدنيا والآخرة.
Савоб ва нажотнинг икки асоси бор. Улар иймон ва яхши амал. Зеро, Аллоҳ дунё ва охират савобини шу икки асосга боғлаган.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (28) سوره: سوره كهف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن