ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (38) سوره: سوره عنكبوت
وَعَادٗا وَثَمُودَاْ وَقَد تَّبَيَّنَ لَكُم مِّن مَّسَٰكِنِهِمۡۖ وَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَعۡمَٰلَهُمۡ فَصَدَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَكَانُواْ مُسۡتَبۡصِرِينَ
Шунингдек, Од ва Самуд қавмларини ҳам ҳалок этдик. Од Ҳуднинг қавми, Самуд эса Солиҳнинг қавми. Эй маккаликлар, Ҳазрамавтнинг Ҳижр ва Шиҳр каби шаҳарларидаги ҳувиллаб қолган уй-жойлари уларнинг ҳалокатга учраганларидан дарак бериб турибди. Шайтон уларга қилаётган куфру исёнларини чиройли қилиб кўрсатди ва шу билан уларни йўлдан оздирди. Ҳолбуки, улар ҳақ билан ботилни, залолат билан ҳидоятни ажрата оладиган кўзи очиқ, эсли, ҳушли одамлар эдилар. Шундай бўлишларига қарамай, ҳидоятни қўйиб, кўнгил кўчасига юришни ихтиёр этдилар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• قوله تعالى:﴿ وَقَد تَّبَيَّنَ..﴾ تدل على معرفة العرب بمساكنهم وأخبارهم.
Аллоҳ таолонинг "Аён бўлди...", деган гапидан арабларнинг мазкур уй-жойлардан хабардорлиги кўриниб турибди.

• العلائق البشرية لا تنفع إلا مع الإيمان.
Иймон бўлсагина инсоний ришталар ҳам манфаатли бўлади.

• الحرص على أمن الضيوف وسلامتهم من الاعتداء عليهم.
Меҳмонларнинг тинч-саломат бўлишига алоҳида аҳамият бериш.

• منازل المُهْلَكين بالعذاب عبرة للمعتبرين.
Ҳалокатга учраганларнинг уй-жойлари ақл эгаларига ибратдир.

• العلم بالحق لا ينفع مع اتباع الهوى وإيثاره على الهدى.
Ҳидоят қолиб, кўнгил кўчасига юрилса, ҳақиқатни билишдан фойда йўқ.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (38) سوره: سوره عنكبوت
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن