ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (118) سوره: سوره آل عمران
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ بِطَانَةٗ مِّن دُونِكُمۡ لَا يَأۡلُونَكُمۡ خَبَالٗا وَدُّواْ مَا عَنِتُّمۡ قَدۡ بَدَتِ ٱلۡبَغۡضَآءُ مِنۡ أَفۡوَٰهِهِمۡ وَمَا تُخۡفِي صُدُورُهُمۡ أَكۡبَرُۚ قَدۡ بَيَّنَّا لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِۖ إِن كُنتُمۡ تَعۡقِلُونَ
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, мўминлардан бошқаларни дўст тутмангиз. Уларга сир-асрорингизни ва ўзингизга хос бўлган ишларингизни айтасиз. Улар эса сизга зарар бериш ва сизни танг аҳволга солиш йўлида ҳормай-толмай жонбозлик кўрсатадилар. Динингиз ҳақида ножўя гапларни айтишлари, орага совуқчилик солишга уринишлари ва сирларингизни фош этишлари билан нафрат ва адоватларини тилларида сайраб турибдилар. Дилларида яшираётган нафратлари эса бундан-да улканроқ. Эй мўминлар, ақлларингизни ишлата олсангизлар, сизларга дунё ва охиратингизни ислоҳ қиладиган аниқ-равшан ҳужжатларни баён қилдик.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• نَهْي المؤمنين عن موالاة الكافرين وجَعْلهم أَخِلّاء وأصفياء يُفْضَى إليهم بأحوال المؤمنين وأسرارهم.
Мўминлар кофирларни дўст тутишдан, улар билан самимий муносабатда бўлиб, ўзларининг сир-асрорларини уларга ошкор қилишдан қайтарилганлар.

• من صور عداوة الكافرين للمؤمنين فرحهم بما يصيب المؤمنين من بلاء ونقص، وغيظهم إن أصابهم خير.
Мўминларга мусибат етганида яйраб кетиш ва бир муваффақият келганида эса ғазабланиш кофирлардаги адоватнинг бир кўринишидир.

• الوقاية من كيد الكفار ومكرهم تكون بالصبر وعدم إظهار الخوف، ثم تقوى الله والأخذ بأسباب القوة والنصر.
Кофирларнинг макру найрангларидан сақланиш сабр, қўрқмаслик, Аллоҳдан тақво қилиш ҳамда куч ва ғалабага олиб борадиган сабабларга қаттиқ риоя қилиш билан бўлади.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (118) سوره: سوره آل عمران
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن