ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (38) سوره: سوره احزاب
مَّا كَانَ عَلَى ٱلنَّبِيِّ مِنۡ حَرَجٖ فِيمَا فَرَضَ ٱللَّهُ لَهُۥۖ سُنَّةَ ٱللَّهِ فِي ٱلَّذِينَ خَلَوۡاْ مِن قَبۡلُۚ وَكَانَ أَمۡرُ ٱللَّهِ قَدَرٗا مَّقۡدُورًا
Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломга асранди ўғлининг хотинига уйланишни ҳалол қилди. Шундай бўлгач, бу ишда у зотга ҳеч қандай ноқулайлик ёки гуноҳ бўлмайди. Бу билан у киши олдинги пайғамбарларнинг йўлига эргашган бўлади. Ўзича бир янгилик ясаган бўлмайди. Асранди боланинг пушти камардан бўлган бола каби бўлмаслиги ва унинг талоқ қилган хотинига уйланишнинг мумкинлиги Аллоҳнинг ҳукмидир. Бу ишда Пайғамбар алайҳиссаломнинг фикри ёки ихтиёри йўқ. Бу Аллоҳ чиқариб қўйган ҳукм. Уни ҳеч қанақасига рад этиб бўлмайди.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• وجوب استسلام المؤمن لحكم الله والانقياد له.
Мўмин банда Аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлиб, унга итоат этмоғи лозим.

• اطلاع الله على ما في النفوس.
Аллоҳ қалблардаги яширин сирлардан ҳам воқифдир.

• من مناقب أم المؤمنين زينب بنت جحش: أنْ زوّجها الله من فوق سبع سماوات.
Мўминлар онаси Зайнаб бинти Жаҳшга ато этилган мартабалардан бири шуки, уни Аллоҳнинг Ўзи етти осмон тепасидан туриб Пайғамбар алайҳиссаломга узатди.

• فضل ذكر الله، خاصة وقت الصباح والمساء.
Аллоҳни зикр қилишнинг ўзига хос фазли бор. Айниқса, эрталаб ва кеч кирганда.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (38) سوره: سوره احزاب
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن