Check out the new design

ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی سوره: واقعه   آیه:

Воқеъа

از اهداف این سوره:
بيان أحوال العباد يوم المعاد.
Бандаларнинг қиёмат кунидаги аҳволини баён қилиш.

إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ
Қиёмат қоим бўлганда. Унинг қоим бўлишида шак-шубҳа йўқ.
تفسیرهای عربی:
لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ
Бу дунёда унинг рўй беришини ёлғон деяверишади. Аммо у кунда ёлғон дейдиган бирон одам қолмайди.
تفسیرهای عربی:
خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ
Кофир, фожирларни дўзахга киритиб пастлатади. Тақводор мўминларни жаннатга киритиб баланд кўтаради.
تفسیرهای عربی:
إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا
Замин жуда қаттиқ силкинганда.
تفسیرهای عربی:
وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا
Тоғлар титилиб кетганда.
تفسیرهای عربی:
فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا
Титилиб-титилиб, чанг-тўзонга айланиб кетганда.
تفسیرهای عربی:
وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ
Сиз уч тоифага бўлинган кунда.
تفسیرهای عربی:
فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ
Ўнг тараф эгалари номаи аъмолларини ўнг қўллари билан оладилар. Уларнинг мартаба-мақомлари нақадар юксак!
تفسیرهای عربی:
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ
Чап тараф эгалари номаи аъмолларини чап қўллари билан оладилар. Уларнинг жойлари нақадар ёмон ва паст!
تفسیرهای عربی:
وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ
Шу дунёда эзгу ишлари билан пешқадам бўлган зотлар охиратда ҳам жаннатга киришларида пешқадам бўладилар.
تفسیرهای عربی:
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Ана ўшалар Аллоҳга яқин бўлган бандалардир.
تفسیرهای عربی:
فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Ноз-неъмат жаннатларида турли хил неъматлардан баҳраманд бўладилар.
تفسیرهای عربی:
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Мана шу умматдан ҳам, олдинги умматлардан ҳам бир жамоа.
تفسیرهای عربی:
وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Охир замондаги одамлар орасида муқарраб собиқинлар жуда ҳам оздир.
تفسیرهای عربی:
عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ
Олтиндан тўқилган сўриларда ўтирадилар.
تفسیرهای عربی:
مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ
Мана шу сўриларда бир-бирларига қараб ястаниб ўтирадилар. Биронтасига бошқасининг орти бўлиб қолмайди.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• دوام تذكر نعم الله وآياته سبحانه موجب لتعظيم الله وحسن طاعته.
Аллоҳнинг неъматларини ва оятларини ҳар доим мунтазам эслаб туриш У Зотни улуғлаш ва У Зотга мукаммал тарзда тоат-ибодат қилишга олиб боради.

• انقطاع تكذيب الكفار بمعاينة مشاهد القيامة.
Кофирлар Қиёмат даҳшатларини кўрганларидан кейин уни ёлғон дейишдан тўхтайдилар.

• تفاوت درجات أهل الجنة بتفاوت أعمالهم.
Жаннат аҳли ҳам амалларига қараб даражаларга бўлинадилар.

 
ترجمهٔ معانی سوره: واقعه
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - ترجمه‌ى ازبکی كتاب مختصر در تفسير قرآن كريم - لیست ترجمه ها

مركز تفسير و پژوهش‌های قرآنى آن را منتشر كرده است.

بستن