ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (11) سوره: سوره حشر
۞ أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ نَافَقُواْ يَقُولُونَ لِإِخۡوَٰنِهِمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ لَئِنۡ أُخۡرِجۡتُمۡ لَنَخۡرُجَنَّ مَعَكُمۡ وَلَا نُطِيعُ فِيكُمۡ أَحَدًا أَبَدٗا وَإِن قُوتِلۡتُمۡ لَنَنصُرَنَّكُمۡ وَٱللَّهُ يَشۡهَدُ إِنَّهُمۡ لَكَٰذِبُونَ
Эй Пайғамбар, кофирлигини яшириб, ўзларини иймонли қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми?! Улар бузилган Тавротга эътиқод қилувчи кофир ҳамтавоқларига айтадилар: ”Диёрингизда маҳкам туринглар, биз сизларни ҳеч қачон ёрдамсиз ташлаб, душманга топшириб қўймаймиз. Агар мусулмонлар сизларни диёрингиздан чиқариб юборсалар, биз ҳам кўнгиллилардан бўлиб, сизлар билан бирга чиқамиз. Чиқишимизга тўсқинлик қилишни истаганларга итоат қилмаймиз. Агар сизларга қарши уруш очсалар, уларга қарши сизларга ёрдам берамиз. Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар: ”Агар чиқариб юборилсангизлар, бирга чиқамиз, сизларга қарши жанг қилсалар, биз сизлар билан биргамиз”, деган даъволарида ёлғончидирлар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• رابطة الإيمان لا تتأثر بتطاول الزمان وتغير المكان.
Замонлар ўтаверади, маконлар алмашаверади, иймон риштаси эса боягидек тураверади.

• صداقة المنافقين لليهود وغيرهم صداقة وهمية تتلاشى عند الشدائد.
Мунофиқларнинг яҳудийларга ва бошқаларга садоқати сохта садоқат. Қийинчиликлар келган пайтда тугаб қолади.

• اليهود جبناء لا يواجهون في القتال، ولو قاتلوا فإنهم يتحصنون بِقُرَاهم وأسلحتهم.
Яҳудийлар қўрқоқ бўладилар. Юзма-юз жанг қила олмайдилар. Қишлоқлари ва қуролларига қўрғонланиб олиб, ўша орқали жанг қила оладилар, холос.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (11) سوره: سوره حشر
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن