ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (22) سوره: سوره حشر
هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِۖ هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ
У Аллоҳдирки, Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ғайбни ҳам, ҳозирни ҳам Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У Зот дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Раҳимидир. У Зотнинг раҳмати бутун оламларни қамраб олгандир. Подшоҳдир. Қуддусдир, ҳар қандай нуқсондан покдир. Саломдир, ҳар қандай айбдан саломатдир. Мўминдир, элчиларини ёрқин ҳужжатлар билан тасдиқлагувчидир. Муҳайминдир, бандаларининг амалларини кузатиб тургувчидир. Азиздир, ҳаммадан Ғолибдир. Жаббордир, Ўз қаҳри ила ҳамма нарсани эгаллаб олгандир. Мутакаббирдир. Аллоҳ мушриклар келтираётган ширклардан, бутлару бошқа нарсалардан Пок ва Олийдир.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• من علامات توفيق الله للمؤمن أنه يحاسب نفسه في الدنيا قبل حسابها يوم القيامة.
Мўмин киши Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинишидан олдин шу дунёнинг ўзида ўзини ўзи ҳисоб-китоб қилса, мана шу унга Аллоҳ тавфиқ берганининг нишонасидир.

• في تذكير العباد بشدة أثر القرآن على الجبل العظيم؛ تنبيه على أنهم أحق بهذا التأثر لما فيهم من الضعف.
Қуръондаги маънолардан буюк тоғ ҳам қўрқиб-қалтираб, эгилиб, ёрилиб кетар экан. Шундай экан, тоққа нисбатан қанчалар заиф, нимжон, ожиз бандаларнинг янада кўпроқ қўрқиши лозим эмасми?!

• أشارت الأسماء (الخالق، البارئ، المصور) إلى مراحل تكوين المخلوق من التقدير له، ثم إيجاده، ثم جعل له صورة خاصة به، وبذكر أحدها مفردًا فإنه يدل على البقية.
Холиқ. Борий. Мусаввир. Бу номларнинг изма-из келиши махлуқнинг ҳосил бўлиш босқичларига ҳамоҳангдир. Олдин тақдир қилиш, кейин вужудга келтириш, ундан кейин эса унга ўзига хос сурат, шакл бериш. Улардан биттаси зикр қилинса, қолганига далолат қилаверади.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (22) سوره: سوره حشر
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن