ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (112) سوره: سوره انعام
وَكَذَٰلِكَ جَعَلۡنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوّٗا شَيَٰطِينَ ٱلۡإِنسِ وَٱلۡجِنِّ يُوحِي بَعۡضُهُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٖ زُخۡرُفَ ٱلۡقَوۡلِ غُرُورٗاۚ وَلَوۡ شَآءَ رَبُّكَ مَا فَعَلُوهُۖ فَذَرۡهُمۡ وَمَا يَفۡتَرُونَ
Сизни мушрикларнинг адовати билан синаганимиздек, сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам синов юбориб, уларга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун ялтироқ сўзлар айтиб васваса қиладилар. Аллоҳ истаганида бундай қилмаган бўлардилар. Лекин Аллоҳ уларни синаш учун шуни хоҳлади. Бас, уларга эътибор берманг. Уларни куфру ноҳақликларига ташлаб қўяверинг!
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• يجب أن يكون الهدف الأعظم للعبد اتباع الحق، ويطلبه بالطرق التي بيَّنها الله، ويعمل بذلك، ويرجو عَوْن ربه في اتباعه، ولا يتكل على نفسه وحوله وقوته.
Банданинг энг олий мақсади ҳаққа тобе бўлиш, уни Аллоҳ баён қилган йўллар орқали излаш, унга амал қилиш ва бу йўлда Парвардигоридан мадад умид қилиш, ўзининг куч-қувватига суяниб қолмаслик бўлмоғи лозим.

• من إنصاف القرآن للقلة المؤمنة العالمة إسناده الجهل والضلال إلى أكثر الخلق.
Қуръоннинг жаҳлу залолатни катта кўпчиликка нисбат бериши уни англайдиган озчилик мўминларга нисбатан қилган адолатидандир.

• من سنّته تعالى في الخلق ظهور أعداء من الإنس والجنّ للأنبياء وأتباعهم؛ لأنّ الحقّ يعرف بضدّه من الباطل.
Пайғамбарлар ва уларнинг тобеларига қарши инсу жиндан иборат душманларнинг пайдо бўлиши Аллоҳ таолонинг қонуниятидир. Зеро, ҳақ ўзининг кушандаси ботил орқали танилади.

• القرآن صادق في أخباره، عادل في أحكامه،لا يُعْثَر في أخباره على ما يخالف الواقع، ولا في أحكامه على ما يخالف الحق.
Қуръон хабар беришда ростгўй, ҳукм қилишда эса одилдир. Унинг хабарлари орасида воқега зид, ҳукмлари орасида эса ҳақиқатга зид бирон жойи йўқ.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (112) سوره: سوره انعام
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن