ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (143) سوره: سوره انعام
ثَمَٰنِيَةَ أَزۡوَٰجٖۖ مِّنَ ٱلضَّأۡنِ ٱثۡنَيۡنِ وَمِنَ ٱلۡمَعۡزِ ٱثۡنَيۡنِۗ قُلۡ ءَآلذَّكَرَيۡنِ حَرَّمَ أَمِ ٱلۡأُنثَيَيۡنِ أَمَّا ٱشۡتَمَلَتۡ عَلَيۡهِ أَرۡحَامُ ٱلۡأُنثَيَيۡنِۖ نَبِّـُٔونِي بِعِلۡمٍ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Сизларга саккиз турдаги жуфтликни яратди. Қўйдан бир жуфтликни - эркак ва урғочисини, эчкидан ҳам бир жуфтликни. Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: "Аллоҳ уларнинг эркакларини эркак бўлганлари учун ҳаром қилдими? Ёки урғочиларини бачадони бўлгани учун ҳаром қилдими?" Агар улар биринчи саволингизга, ҳа, деб жавоб берсалар: "Нега унда урғочиларини ҳаром қиласизлар?", деб айтинг. Агар улар иккинчи саволингизга ҳам, ҳа, деб жавоб берсалар: "Нега унда ўша бачадондаги жонни иккига ажратиб, ҳали эркагини, ҳали урғочисини ҳаром қиласизлар? Эй мушриклар, гапинглар рост бўлса, айтинглар-чи, мана шу ҳаром қилишлар Аллоҳ тарафидан деган даъвойингларда қайси соғлом илмга таяняпсизлар?", деб айтинг.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• في الآيات دليل على إثبات المناظرة في مسائل العلم، وإثبات القول بالنظر والقياس.
Мазкур оятларда илмий масалаларда мунозара қилиш ҳамда айтилган гапни фикр ва қиёс билан исботлаш мумкинлигига далил бор.

• الوحي وما يستنبط منه هو الطريق لمعرفة الحلال والحرام.
Ҳалол ва ҳаромни ажратиб олишнинг ягона йўли ваҳий ва ундан олинадиган ҳукмлардир.

• إن من الظلم أن يُقْدِم أحد على الإفتاء في الدين ما لم يكن قد غلب على ظنه أنه يفتي بالصواب الذي يرضي الله.
Аллоҳ рози бўладиган тўғри фатво бераётганига ишонч ҳосил қилмай туриб фатво бериш зулмдир.

• من رحمة الله بعباده الإذن لهم في تناول المحرمات عند الاضطرار.
Бандаларига мажбур бўлиб қолганда ҳаром луқма тановул қилишга рухсат бергани Аллоҳнинг марҳаматидандир.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (143) سوره: سوره انعام
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن