ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (34) سوره: سوره انعام
وَلَقَدۡ كُذِّبَتۡ رُسُلٞ مِّن قَبۡلِكَ فَصَبَرُواْ عَلَىٰ مَا كُذِّبُواْ وَأُوذُواْ حَتَّىٰٓ أَتَىٰهُمۡ نَصۡرُنَاۚ وَلَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَٰتِ ٱللَّهِۚ وَلَقَدۡ جَآءَكَ مِن نَّبَإِيْ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Ёлғончига чиқариш сиз олиб келган ишнинг ўзигагина хос, деб ўйламанг. Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар. Қавмлари уларга ҳам озор етказганлар. То Аллоҳ тарафидан нусрат келгунига қадар даъват ва Аллоҳ учун жиҳод йўлида сабру бардош билан иш олиб борганлар. Аллоҳ таолонинг нусрат ва пайғамбарларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ёзиғини ҳеч кимса ҳеч қачон ўзгартира олмайди. Эй Пайғамбар, сизга олдинги пайғамбарларнинг қавмларидан қандай мусибатларга йўлиққанлари, кейин эса Аллоҳ душманларини ҳалок қилиб, уларга нусрат бергани ҳақидаги хабарлар келган-ку.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• من عدل الله تعالى أنه يجمع العابد والمعبود والتابع والمتبوع في عَرَصات القيامة ليشهد بعضهم على بعض.
Қиёматда обиду маъбудни, эргашувчию эргаштирувчини бир майдонга тўплаб, бир-бирлари билан кўриштириши Аллоҳнинг адолатидандир.

• ليس كل من يسمع القرآن ينتفع به، فربما يوجد حائل مثل ختم القلب أو الصَّمَم عن الانتفاع أو غير ذلك.
Қуръонга қулоқ солган ҳар бир одам ҳам ундан фойда олавермайди. Қалбнинг муҳрланиши, эшитишни ёқтирмаслик каби тўсиқлар бўлиши ҳам мумкин.

• بيان أن المشركين وإن كانوا يكذبون في الظاهر فهم يستيقنون في دواخلهم بصدق النبي عليه الصلاة والسلام.
Мушриклар гарчи зоҳирда Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқарган бўлсалар-да, аслида ичларида у зотнинг ёлғон гапирмаслигини жуда яхши билганлар.

• تسلية النبي عليه الصلاة والسلام ومواساته بإعلامه أن هذا التكذيب لم يقع له وحده، بل هي طريقة المشركين في معاملة الرسل السابقين.
Ёлғончига чиқариш фақат Пайғамбар алайҳиссаломдагина бўлмагани, мушрикларнинг ҳамма пайғамбарлар билан шундай муомала қилганларини айтиш билан у зотга тасалли бериляпти.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (34) سوره: سوره انعام
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن