ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (1) سوره: سوره طلاق

Талоқ сураси

از اهداف این سوره:
بيان أحكام الطلاق وتعظيم حدوده وثمرات التقوى.
Талоқ ҳукмларини баён қилиш, унинг ҳудудини улуғлаш ва тақво самаралари.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ إِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ وَأَحۡصُواْ ٱلۡعِدَّةَۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ رَبَّكُمۡۖ لَا تُخۡرِجُوهُنَّ مِنۢ بُيُوتِهِنَّ وَلَا يَخۡرُجۡنَ إِلَّآ أَن يَأۡتِينَ بِفَٰحِشَةٖ مُّبَيِّنَةٖۚ وَتِلۡكَ حُدُودُ ٱللَّهِۚ وَمَن يَتَعَدَّ حُدُودَ ٱللَّهِ فَقَدۡ ظَلَمَ نَفۡسَهُۥۚ لَا تَدۡرِي لَعَلَّ ٱللَّهَ يُحۡدِثُ بَعۡدَ ذَٰلِكَ أَمۡرٗا
Эй Пайғамбар, қачон сиз ёки умматингиздан биронтаси аёлини талоқ қилса, унинг иддасида талоқ қилсин, яъни, ҳали қўшилмаган пок пайти бўлсин. Иддани ҳисоблаб, билиб юринглар. Токи аёлингизга қайта ярашмоқчи бўлиб қолсангиз, шундай қилиш имкони бўлиб турсин. Парвардигорингиз Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Талоқ қилинган хотинларингизни то иддалари тугамагунча яшаб турган уйларидан чиқариб юборманглар ва ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар. Зино каби очиқ фаҳш ишни қилган ҳолатлари бундан мустасно. Бу ҳукмлар Аллоҳ Ўзининг бандалари учун белгилаб қўйган ҳад-ҳудудлардир. Ким Аллоҳнинг ҳадларидан ошса, у ўзига аниқ зулм қилибди. Эй талоқ қилинган аёл, сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бундан кейин сиз кутмаган бирон ишни пайдо қилар-да,у яна ярашишни истаб қолар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• خطاب النبي صلى الله عليه وسلم خطاب لأمته ما لم تثبت له الخصوصية.
Пайғамбар алайҳиссаломга қилинган хитоб, у кишигагина хослиги ўз исботини топмаган бўлса, бутун умматга қилинган хитоб ҳисобланади.

• وجوب السكنى والنفقة للمطلقة الرجعية.
Ражъий талоқ қилинган аёлга яшаш жойини ҳам, бошқа таъминотини ҳам қилиб бериш вожиб.

• النَّدْب إلى الإشهاد حسمًا لمادة الخلاف.
Низони бартараф этиш учун гувоҳлар чақиришга ундаляпти.

• كثرة فوائد التقوى وعظمها.
Тақводан келадиган фойдалар жуда кўп ва улуғ.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (1) سوره: سوره طلاق
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن