ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (146) سوره: سوره اعراف
سَأَصۡرِفُ عَنۡ ءَايَٰتِيَ ٱلَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَإِن يَرَوۡاْ كُلَّ ءَايَةٖ لَّا يُؤۡمِنُواْ بِهَا وَإِن يَرَوۡاْ سَبِيلَ ٱلرُّشۡدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلٗا وَإِن يَرَوۡاْ سَبِيلَ ٱلۡغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلٗاۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُواْ عَنۡهَا غَٰفِلِينَ
Аллоҳнинг бандаларидан ўзларини катта олиб, ҳақиқатни писанд қилмайдиганларнинг кўнгил кўзларини кўр қилиб, уфқлардаги ва инсон танасидаги оят-аломатларимни кўрмайдиган, уларга эътибор бермайдиган қилиб қўяман. Улар ҳар қандай оят-аломатни кўрсалар ҳам эътироз билдираверадилар, юз ўгираверадилар, Аллоҳ ва Расулига қарши чиқиб, иймонга келмайдилар. Аллоҳ ризосига олиб борадиган тўғри йўлни кўриб туриб, унга эргашмайдилар, қизиқмайдилар. Аксинча, Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган эгри йўлга, залолат йўлига эргашадилар. Улар пайғамбарлар олиб келган рисолатнинг ҳақ эканига далолат қилувчи Аллоҳнинг буюк оят-аломатларини ёлғонга чиқарганлари учун, улар ҳақида фикр юритмасдан ғафлатда қолганлари учун шу балога, мусибатга йўлиққанлар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• على العبد أن يكون من المُظْهِرين لإحسان الله وفضله عليه، فإن الشكر مقرون بالمزيد.
Банда Аллоҳнинг ўзига қилган фазлу эҳсонини кўрсатиб туриши лозим. Шукр эҳсоннинг кўпайишига олиб боради.

• على العبد الأخذ بالأحسن في الأقوال والأفعال.
Банда сўз ва амалларнинг энг гўзалини олиши лозим.

• يجب تلقي الشريعة بحزم وجد وعزم على الطاعة وتنفيذ ما ورد فيها من الصلاح والإصلاح ومنع الفساد والإفساد.
Шариатни жиддий қабул қилиб, тоат масаласида қатъиятли бўлиб, фойдани жалб қилиш ва зарарни кетказиш каби буйруқларни тўкис адо этиш лозим.

• على العبد إذا أخطأ أو قصَّر في حق ربه أن يعترف بعظيم الجُرْم الذي أقدم عليه، وأنه لا ملجأ من الله في إقالة عثرته إلا إليه.
Банда йўлдан озиб, Парвардигори борасида хатога йўл қўйса, дарҳол оғир гуноҳ қилганини эътироф этиб, тавба-тазарру қилмоғи лозим. Зеро, Аллоҳдан узоқлашишдек қаттиқ тойилишни Ўша Зотнинг Ўзига ёлвориш билангина ўнглаш мумкин.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (146) سوره: سوره اعراف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن