ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - لیست ترجمه ها


ترجمهٔ معانی آیه: (174) سوره: سوره اعراف
وَكَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ ٱلۡأٓيَٰتِ وَلَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ
Ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарганларнинг оқибати ҳақидаги оятларни уларга мана шундай баён қиламиз. Шоядки, ўша ўзликдан кечиб, Аллоҳ учун иш қиладиган даврларида бўлганидек, ширкни ташлаб, Аллоҳни ягона деб билишга, ёлғиз У Зотгагина ибодат қилишга қайтиб қолсалар.
تفسیرهای عربی:
از فواید آیات این صفحه:
• المقصود من إنزال الكتب السماوية العمل بمقتضاها لا تلاوتها باللسان وترتيلها فقط، فإن ذلك نَبْذ لها.
Самовий китобларни нозил қилишдан мақсад уларни тажвид билан ўқишгина эмас, ичидаги гапларга амал қилиш ҳамдир. Зеро, қуруқ ўқиб қўйишнинг ўзи уларни отиб юбориш билан баробар.

• أن الله خلق في الإنسان من وقت تكوينه إدراك أدلة الوحدانية، فإذا كانت فطرته سليمة، ولم يدخل عليها ما يفسدها أدرك هذه الأدلة، وعمل بمقتضاها.
Аллоҳ инсонни пайдо қилган пайтидан бошлаб унга Аллоҳнинг ваҳдониятига далолат қилувчи далилларни идрок қилиш қобилиятини ҳам жойлаб қўйган. Шундай экан, модомики, инсон табиатига уни айнитадиган ахлатлар кириб қолмаган экан, соғлом табиат ҳар доим бу далилларни англаш ва улар тақозо этган талабларни бажаришга тайёр бўлади.

• في الآيات عبرة للموفَّقين للعمل بآيات القرآن؛ ليعلموا فضل الله عليهم في توفيقهم للعمل بها؛ لتزكو نفوسهم.
Мазкур оятларда Қуръон оятларига амал қилишга тавфиқ берилганлар учун бир ибрат бордир. Токи, улар Аллоҳ фазлидан баҳраманд бўлганларини билсинлар ва ўзларини шунга яраша ислоҳ этсинлар.

• في الآيات تلقين للمسلمين للتوجه إلى الله تعالى بطلب الهداية منه والعصمة من مزالق الضلال.
Оятлар мусулмонларни ҳидоят сўрашда, залолат сари тойиб кетишдан паноҳ сўрашда ёлғиз Аллоҳгагина илтижо қилиш лозимлигини уқтиряпти.

 
ترجمهٔ معانی آیه: (174) سوره: سوره اعراف
فهرست سوره ها شماره صفحه
 
ترجمهٔ معانی قرآن کریم - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - لیست ترجمه ها

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بستن